Асосий мавзулар
4 август 2018

Вандализмми ёки оддий плагиат?

Навоий театрининг японлаштирилиши, аслида хиёбонларнинг чопиб йўқ қилиниши, деворий санъат асарларини ўчириб, устига фотообой қоплаш, тарихий ёдгорликлар ўрни, шакли шамойилини ўзгартириш, масжидларга болалар ва диний либосдаги (?) одамларнинг қўйилмаслиги, ҳижобни ва қизларнинг шимда юришинию тўйларда вальсга тушишини тақиқлаш каби бир-биридан ғалати воқеалар олдида арзимасдай туюлиши мумкин, бироқ жиддий ташхисга муҳтож.

Гап Тошкентдаги сўнгги ўзгариш – Навоий номидаги академик театр биноси лавҳасидан унинг меъмори номининг олиб ташланиши ҳақида кетяпти. Бундан буён театр унинг бош меъмори Алексей Шусев томонидан эмас, балки “юзлаб япон фуқаролари” томонидан барпо этилган ҳисобланади.

Театр биносининг 1947 йили таниқли меъмор Алексей Шусев лойиҳаси ва раҳбарлигида қурилгани ҳаммага маълум.

Ҳар ҳолда опера театри биноси қурилиши тўғрисида Википедияда бундан бошқа маълумот қолдирилмаган. Қурилишда қанча маҳбус, ҳарбий асиру мардикор ишлагани, уларнинг миллати тарихчилар учун баҳсли бир мавзу.

Бироқ қайсидир япон делегацияси келиши олдидан лавҳа ўзгарди. Эндиликда бу театр биноси муаллифлари “Узоқ Шарқдан депортация қилинган юзлаб япон фуқаролари” бўлиб чиқяпти.

Тарихни қўлининг учи билан ўзгартиришга ўрганиб қолган Каримовнинг “бу мўъжизаси” аслида навбатдаги аҳмоқона вандализмнинг бир кўриниши, холос.

Тарихда шундай миллат ўтган. Уларни вандаллар деб аташган. Бу ном уларга 455 йилнинг июнида Римни ишғол қилишган пайти ноёб санъат асарларни кўп миқдорда ўмарганлари учун берилган.

Бироқ улар бу осори-атиқалар ва муаллифлар номини ўзгартиришмаган, сотиш учун авайлаб шаҳардан олиб чиқиб кетишган. Келажак авлодларга улар бутунлигича етиб келгану, уларнинг қилмиши тарихда “вандализм” деган бадбахт ном билан қолган.

Улардан фарқли ўлароқ, турли давр вандаллари ўз аҳмоқликлари билан нафақат тарихий обидалару артефактларни, балки бутун бошли шаҳарларни йўқ қилишган.

Бордию буни оддий плагиат деб атасак, меъморий асар муаллифлиги юзлаб номсиз япон гастарбайтерларига берилишидан Ўзбекистон ҳукумати қандай манфаат кўришига тўғриси ақлим етмайди.

Қудрат Бобожон
Eltuz.com, 2015 йил, 30 октябрь

Тағин ўқинг
23 июл 2016
Ўтган ҳафта Eltuz.com нашри Фарғона, Андижон, Наманган вилоятлари пахта далаларини қурт босгани ва уни қўлда териб олишга одатдагидек, Халқ ...
1 феврал 2023
Тошкентнинг Янгихаёт туманида бедарак йўқолган 12 ёшли қиз уйидан 20 метр узоқликда ўлик ҳолда топилди. Бу ҳақда UzNews.uz'га вазиятдан ...
21 декабр 2018
Қалин курткалар, қулоқчинлар кийиб, смартфон ёруғида турган бу одамлар – Наманган мусиқали драма актёрлари. «Элтуз»га ушбу суратни жўнатган мухлисга ...
8 июн 2021
Имтиёзли кредит ажратилишига ёрдам сўраб, 2 июнь куни Косон тумани ҳокимлигига борган иккинчи гуруҳ ногирони, 35 ёшли Дилшод Отаев ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...