Cатира
13 июн 2016

Саммитдан олдин “Ур тўқмоқ”

Саммитга ҳали икки ҳафта вақт борлигига қарамай, масжидларга ва бошқа жамоат идораларига, одамлар махсус металл сканери орқали текширилган ҳолда киритилмоқда.

16 июндан шаҳарга кириб чиқадиган автобуслар ва темир йўл транспорти ҳаракатлари тўхтатилди, мардикор бозорлари ёпилиб, вилоятдан келган фуқароларни яшаш жойларига қайтариш, айрим идораларни вақтинча таътилга чиқариш ҳаракатлари бошлаб юборилди.

Атиги икки кун 23-24 июн кунлари ўтадиган Саммит туфайли, шу ой бошидан буён барча “ҳуқуқ-тартибот тизимлари казарма ҳолати”га ўтган.

Бироқ, айни ҳолатни одамлар казармаларда эмас, Тошкент кўчаларида кузатишмоқда.

Шунингдек ОАВда, соат кечки 10 дан кейин кўчада юрган шахслар, милиция томонидан тўхтатилиб олиб кетилаётгани айтилмоқда. Тармоқда шунингдек, Саммит арафасида баджаҳл милиционернинг «ур тўқмоқ»ни ишлатиб машина онасини уриб синдирган видеоси тарқалди.

Расмий ОАВ хабарларида «олий даражадаги халқаро анжуманларни ўтказиш борасида жаҳон тажрибасидан келиб чиққан ҳолда» ўтаётгани айтилади.

Бироқ айни дамда, икки кунлик тадбирни дея бутун бир шаҳарни ёпадиган бундай мамлакатни дунёда излаб топиш қийин.

Бу янги русумдаги ўзбек тадбирини талқин қилар экан рассом Элсевар, ҳавфсизликни янада кучайтириш учун бутун мамлакатни ёпиб қўйиш кераклигини тавсия этади.

Рассом Элсевар
Eltuz.com

Тағин ўқинг
15 январ 2020
Дунëда энг кўп танилган замонавий ўзбек ëзувчиси 66 ёшли Ҳамид Исмоил 14 январь куни «Озодлик-Озод Европа» радиоси Марказий Осиë ...
8 июл 2022
Зебра деган ҳайвон бор. Эшшакнинг бир тури. Гўшти ҳалол бўлгани учун сўйиб еса бўлади. Зебранинг усти оқ қора йўл ...
3 ноябр 2021
Рассом Кирпи
28 октябр 2016
Шу йилнинг 11 декабрида репортаж фотографи сифатида дунёга танилган фотожурналист Юрий Абрамочкин 80 ёшга тўлади. Унинг ахборотларга бўлган расмий ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...