Cатира
30 ноябр 2017

Ўлган жўжа ва қуриган лимон пулини МИБ ундирмоқда

Ноябрь охирига келиб Мирзиёевнинг «қишлоқлардаги ҳар бир хонадоннинг товуқ боқиши ва лимон етиштириши»га имкон яратишга оид ташаббуси ўзини оқламагани аён бўлди.

30 ноябрь куни Тошкентдаги банклардан бирининг «Элтуз» мухбири гаплашган микрокредит бўлими ходими 2017-2019 йилларга мўлжалланган ушбу лойиҳа бўйича кредит линиясининг декабрдан тўхтатилганини тасдиқлади.

Мажбурий ижро бюроси (МИБ) нозирлари эса аҳолининг йил бошида олган кредитларини ундиришга киришгани ҳақида хабар берди «Элтуз»нинг Андижондаги манбаси.

Президент Мирзиёев ташаббуси билан шу йилнинг февраль ойида ҳукуматнинг «шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликлари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори имзоланган эди.

Қарор асосидаги лойиҳада жами 4 миллион 208 минг хонадонга 100 тадан парранда боқиш, 1 миллион 70 минг хонадонга цитрус ўсимликлари етиштириш учун кредитлар ажратиш белгиланди.

Олинган қарзларни ундиришга сафарбар қилинган МИБ назоратчиларининг ваколатлари эса бугунги кунда анча кенгайтирилган.
МИБ президентнинг «товуқ, лимон, эчки» ташаббусидан уч ой ўтиб, «аҳолининг тўлов интизомини кучайтириш мақсадида» ташкил этилган, 1 июндан фаолият кўрсата бошлаган эди.

Рассом Элсевар
Eltuz.com

Тағин ўқинг
9 март 2020
1965 йилнинг 8 марти. “Хоразм ҳақиқати” газетасининг биринчи варағида оқ халат кийган врач аëлнинг янги туғилган чақалоқни осмонга кўтариб ...
7 июн 2022
(Таниқли шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳнинг “Императив” китобидан 54-қисм. Аудиокитоб матнини муаллифнинг ўзи ўқиган) АМАЛ ВА РИЁ Яқинда бир ...
26 октябр 2020
Ижтимоий тармоқларда популистлар томонидан Франция маҳсулотларига бойкот эълон қилиш ҳақида чақириқлар пайдо бўлмоқда. Келинглар, бу тадбирдан кимга қанақа зарар ...
30 сентябр 2022
Азиз оға ини, опа сингил қадрдонларим. Мана хафта айланиб сиз билан биргаман.МС. Туз оға, сизам шу тармоқда дим кўп ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...