Cатира
27 феврал 2018

Йирик коррупционер ўғрилар ортидан аймоқларини қамоққа тортишмоқда

Собиқ бош прокурор Рашид Қодировнинг 23 февраль куни ҳибс этилиши ортидан яна бир қанча мулозимларнинг қўлга олингани «Элтуз»га маълум бўлди.

Қодировнинг собиқ ўринбосари Улуғбек Суннатов, собиқ давлат маслаҳатчиси Жамшид Файзиев, Бош прокуратуранинг уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бошқармаси собиқ бошлиғи Улуғбек Хуррамов, Тошкент шаҳри прокурорининг коррупция ва иқтисодий жиноятлар бўйича ўринбосари Мирағлам Мирзаев шулар жумласидан.

Шунингдек, собиқ бош прокурор иши бўйича гумондорларнинг қариндошлари, масалан, Фарҳод Мамажонов, Мирағлам Мирзаевнинг хотини ва фарзандлари ҳам тергов қилинмоқда.

Айни пайтда cобиқ бош прокурорнинг ўғли Алишер Қодировнинг Ўзбекистондан қочиб улгургани ҳақида «Элтуз»га хабар келди.

Маълумотларга кўра, Алишер Қодиров бир қанча тижорат ширкатлари билан бир қаторда «Консул» хусусий адвокатлик идораси раҳбари бўлган.

Унинг адвокатлик идораси орқали прокуратура билан боғлиқ масалаларни «ҳал қилиш» нархи 250 минг доллардан 20 миллион долларгача бўлган.

Шунингдек, Рашид Қодировдан сал илгари қамалган МХХ подполковниги 42 ёшли Нодир Тўрақуловнинг ҳибсга олиниши ортидан унинг қудаси Эркин Норқобиловга нисбатан ҳам жиноят иши очилгани ҳақида «Элтуз»га хабарлар келди.

Эркин Норқобилов ҳам собиқ бош прокурорнинг ўғли каби қочишга улгурган ва ҳозирда у қидирувга берилган.

Нодир Тўрақулов ва Эркин Норқобиловга тегишли барча бойлик, турар жой, автомашиналар мусодара қилинган.

Бу маълумотлар президент Мирзиёевнинг қамоққа олинган МХХ амалдорлари «булбулдек сайраётгани» ҳақидаги гаплари ортидан юзага чиқяпти.

Рассом Кирпи
Eltuz.com

Тағин ўқинг
18 июл 2018
Пойтахтнинг Юнусобод тумани ҳокими буйруғи билан 12 июл куни, туманнинг 11-даҳасидаги, 17-уй деворига ишланган мозаика усти оққа бўялди. Бу ...
19 сентябр 2015
Бугун ижтимоий тармоқ орқали билдирилишича, кеча тушлик пайтида Андижон вилоятининг Мархамат туманидаги 31-мактабдан икки нафар биринчи синф ўқувчилари ўғирланган. ...
6 сентябр 2017
5 сентябрда Ўзбекистонда конвертация очилиши билан, ҳорижий валюта фақат конверсион карточкаларга ўтказиш орқали сотилиши маълум бўлди. Гарчи расман Ўзбекистон ...
29 октябр 2016
Исми ва тумани сир тутилган Фарғона вилояти туманларидан бирининг мутахассиси Eltuz.com мухбирига Бош вазирнинг виртуал қабулхонасига тушаётган аризалар бўйича ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...