Вақт машинаси
3 апрел 2017

3 апрел – қўл телефонидан илк қўнғироқ қилинган кун

Бу 1973 йил 3 апрелда Нью Йоркда, ҳайрат билан қараб турган одамлар кўз ўнгида рўй берди. Motorola ширкатининг ходими Мартин Купер рақиб Bell Laboratories компаниясининг телефон рақамларини териб шундай сўз бошлаган эди:

«Айтчи, қаердан қўнғироқ қиляпман?»- деб қизиқади жаноб Купер рақобатдош ширкатнинг тадқиқот бўлими раҳбари Жоэл Энгелга. Ва сўнгра хурсандчилигидан ичига сиғмай – Мен сенга ҳақиқий мобил телефонидан қўнғироқ қиляпман!» дея ўзи жавоб қайтаради.

Бу қўнғироқ ғолибнинг мағлуб устидан¸ рақобатда оти ўзган чавандознинг чангда қолган рақиби устидан қахқахаси эди.

Зотан AT&T ширкатига оид Bell Laboratories 1940 йилларнинг охирида биринчи бўлиб қўл телефонлари кашф этиш ғояси билан чиққан эди.

Купер телефонининг оғирлиги 1,5 кгни ташкил қилиб, ҳозирги телефонларга солиштирганда жуда баҳайбат туюлсада, ўша пайтда бу деярли оғир саналмаган.

Бу воқеа муносабати билан матбуотга гапирган Bell Laboratoriesнинг ходими Ричард Френкель шундай таъкидлаган эди.

«Ўша пайтда биз машиналарда 14 килолик телефонлардан фойдаланар эдик. Ундай телефоннинг бутун имкониятларини бор-йўғи 1 килограммлик телефон орқали амалга ошириш улкан ёриб чиқиш деб айтиш мумкин эди».

Дастлабки қўл телефони модели Motorola DynaTAC 8000x бўлиб, 22,5 сантиметр ҳажмдаги телефонга икки минг детал сиғдирилган.

Тўлиқ зарядли телефон билан 20 дақиқалик суҳбатни амалга ошириш имкони бўлган.

Motorola ширкатининг муҳандиси ўз умрини симсиз телефонлар яратишга бағишлади.

Мартин Купер 1967 йил ўзининг дастлабки қўл рацияларини Чикаго полицияси учун яратган эди.

Орадан ўн йил ўтгачгина, Motorolaнинг омма учун мўлжалланган биринчи мобил телефонлари 1983 йил 6 мартда савдога чиқарилади. У телефон оғирлиги 800 грамм бўлиб, 3,5 минг долларга баҳоланган.

1980-йилларда қўл телефонининг нархи бир автомашина баҳосига тенг келгани ҳам айтилади. Америка матбуоти ёзганидек, қўл телефонига эга бўлиш бизнесменлар учун ҳашамат белгиси ҳисобланса, сиёсатчиларнинг жамиятдаги мавқеи қандайлигининг рамзи сифатида ҳам кўриларди.

Бугунга келиб мобил телефони инсон қўлининг табиий давомига айланди. Мобил телефонларининг Ўзбекистон учун муҳим аҳамияти эса смартфонларда интернет имкониятининг борлигидадир. Балки шунинг учун ҳам Eltuz.comнинг мобил версияси компютер версиясидан кўра оммабоб, 80 фоиздан зиёд ўқувчилар сайтга мобил телефонларидан киришади.

Дунëдаги глобал алоқа саноати кўламини кузатаëтган GSMA ташкилоти 2014 йилда 7,230 млрд қўл телефони мавжудлигини аниқлаган эди. Бу эса сайëрадаги одамлар сонидан анча кўп.

Ботир Ражабов

Eltuz.com

Тағин ўқинг
31 август 2016
1995 йилнинг 26 июнидан бери Ўзбекистон МХХ раиси лавозимини эгаллаб келаётган 72 яшар Рустам Иноятов Каримов ўртадан кетиши билан ...
9 октябр 2015
Журналистларнинг Ўзбекистондаги кўп жиддий ўзгаришларни тушунишлари қийин бўлиб қолди. Айниқса, “бирор фикрингни билдиришдан олдин раҳбарият олдига чиқиб руҳсат” олиш ...
13 феврал 2017
«Адолат» газетасининг ёзишича, шу номдаги социал демократик партия депутатлари уйма-уй юриб, «жойларда муаммоларни аниқлаб, аксариятини ҳал этяпти». Бу партия ...
24 март 2016
Халқ (тўғрироғи, халққа масъуллар) бутун хаёли байрам билан бўлиб, ғам-ташвишини унутди гўё. «Ҳуррият» газетаси ҳам шу шодиёнларга қанот бағишлаш ...
Блоглар
19 июн 2017
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев яқинда Тошкентда дин арбоблари, жамоат ва давлат идоралари вакиллари билан ўтказилган ...
9 май 2017
Болалигимизда Дўстжон дадамнинг Улуғ Ватан уруши иштирокчиси эканлигидан фахрланардик. Ҳар 9 май байрами арафасида дадамни ...
8 май 2017
3 май – Жаҳон матбуот эркинлиги кунига бағишлаб “Олтин қалам” мукофотларини топшириш маросими журналистлар ва ...