Автобус бекатидаги Лувр
2002 йилда канадалик ўспирин Кристофер Хервиг (Christopher Herwig) собиқ совет республикаларидан ўтадиган велосипед пойгасида қатнашганида илк бора совет рассоми ижодига оид автобус бекатини кўриб ҳайратдан донг қотган эди.
Кейинчалик Хервиг бу бекат ўзи учун ҳудди Луврдаги Мона Лиза асари каби туюлганини ëзганди.
Собиқ совет империяси бўйлаб 30 минг километр йўл босган Хервиг совет рассом ва меъморлари тарафидан уникал санъат асари ўлароқ яратилган юзлаб бекатларни суратга олди.
Ўз юрти Канаданинг зерикарли шиша кублар тарзидаги бекатлари билан солиштирган Хервиг собиқ совет автобус туроқларини “кичик архитектуранинг фантастик шедеврлари” дея атади.
Бекатлар ҳайронига айланган Хервиг обьективига Ўзбекистоннинг Термиз шаҳридаги автобус бекати ҳам мухрланди.
Бу расмларни китоб холида чоп қилган Хервиг назарида бу бекатлар “Замонавий санъат ва клиник телбалик ўртасидаги нозик балансдир”.
Собиқ совет бекатлари муфаттишига 12 йилини бағишлаган Хервиг пировардида суратчи сифатида от қозонди ва CNN, National Geographic каби унли ширкатлар ҳамкори бўлди.
Шу кунларда фотограф Сурияда уруш репортажлари тушириш билан банд.
Кристофер Хервиг Марказий Осиëнинг билгичларидан биридир.
Марказий Осиë республикаларида узоқ вақт ишлаган Хервигнинг бу мамлакатларда туширган расмлари зийрак нигоҳ ва меҳр билан суғорилган.
Хервиг муаммоларни ишоратлар билангина акс эттиради ва бу расмлар нафис юморга тўла.
Шу боис Хервиг олган суратлар томошабинни ҳуркитмайди, томошабин унинг мехрибон нигоҳини баҳам кўради.
Элтуз ўқувчиларига таниқли фоторепортернинг Марказий Осиëда тортган суратларини тақдим қиламиз.
Томошангиз ëқимли бўлсин.
Видео: https://youtu.be/BSSC6bnoQrA
Фотосуратлар Кристофер Хервигнинг ҳос вебсаҳифасидан олинди: www.herwigphoto.com
Акмал Ризаев
Ўзбекистонлик муаллиф таҳаллуси
Eltuz.com