Cатира
28 сентябр 2017

Андижон валюта қорабозорида 40 одам ушланди

Андижон шаҳрида 26 сентябр куни кучишлатар тизим ходимлари ноқонуний валюта савдоси бўйича рейд ўтказди.

«Ўша куни камида 40 та одамни ушлаб кетишди», деди «Элтуз» мухбири сухбатлашган қора бозор даллоли.

Рейдда қўлга тушганганларнинг олди-сотти қилган пуллари тортиб олиниб, устамасига жарима ҳам солинмоқда.

«Улар судга қатнаб юришибди. Биринчи гал ушланганлар энг кам иш ҳақининг 3 бараваригача, кейин кўпроқ жарима тўлайди. Учинчи бор қўлга тушса қамаларкан» деди «Элтуз» мухбири сухбатдоши.

Президент Мирзиёевнинг 5 сентябрдан валютани эркин савдосини йўлга қўйиш ҳақидаги фармонидан сўнг, валютафурушларга қарши рейдлар кучайди.

Долларнинг расмий курси икки баробар ошди, аммо қорабозор фаолияти тўхтагани йўқ

«Қорабозор хамон ишлаяпти. Чунки банклар нақд пуд бермайди», деди 28 сентябр куни бозорда бўлган «Элтуз» суҳбатдоши.

Унинг билдиришича, Андижон бозорида шу бугун доллар 8060 дан олиниб 8120 сўмга сотилмоқда.

Айни пайтда, Бош вазир Абдулла Арипов 1 октябрдан чет эл валютасини нақд савдога чиқишини билдирган.

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
4 июл 2019
Шифокорлар далаларда ишлашга мажбур этиларкан, шифохоналарда беморлар ҳаёти учун таҳликали вазият юзага келади. 2018 йилнинг 28 июнь куни Брюссель ...
2 ноябр 2015
2015 йилнинг 8 – 9 июля Женевада Инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ Қўмитасининг кенгаши бўлиб ўтди, унда Ўзбекистондаги вазият муҳокама ...
7 декабр 2021
1 декабрдан 2 декабрга ўтар кечаси Урганчда Жалолиддин Мангуберди ҳайкали бузиб ташланди. Шу куни унинг демонтаж қилинган ҳайкали 53-008-ҳарбий ...
19 август 2023
2023-йил 18-август куни твиттерда Толибон режими амалдори бачабозлиги тасвирланган видео эълон қилинди.  Бу Ўзбекистонда баъзилар қуришни орзу  қиладиган Толибон ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...