Cатира
30 октябр 2017

Лола Тиллаеванинг сўз эркинлигига оид постидаги қусур нимада?

Ислом Каримовнинг кенжа қизи Лола Тиллаева инстаграм саҳифасида сўз эркинлиги инсонларнинг энг муҳим ҳуқуқи экани ҳақида ёзди.

Бу ҳуқуққа изоҳ бераркан, «эркаклар ва аёлларнинг тенглигига асосланган, ҳар бир шахс фикри, туйғулари ва қарашлари мужассам олий қадрият», деди узоқ йиллар давомида Европа ва Америкада яшаган Тиллаева.

Лола Тиллаева фикр эркинлигига тоқатли эканлигини ҳеч қачон кўрсатмаган. 2011 йили отасини диктатор деб атаган Rue89 француз нашри журналистлари билан судлашган эди.

Ўтган ҳафтада эса оилавий бизнесига тааллуқли яширин офшор схемаларга оид текширувлар натижасини эълон қилган Ғарбдаги бир неча нашрларни ҳуқуқий жавобгарликка тортиш билан таҳдид қилганди.

Айнан Ислом Каримов даврида унинг қизи таъкидлаётган «фикр, сўз, ифода эркинлиги» ҳуқуқидан фойдаланган шахслар турмаларга ташланди.

Айнан Ислом Каримов даврида 159-модда каби ҳаддан ташқари кенгайтирилган ва ўзгача фикрдаги ҳар қандай шахсга қўлланиши мумкин бўлган даҳшатли жазо моддаси Жиноят кодексига киритилди.

Сўнгги мисол, Ислом Каримов ўлимидан кейин ҳам ўзгармаган тартибда 159-модда қўлланилиб, 27 сентябрь куни журналист Бобомурод Абдуллаев қамоққа олинди.

Парадокс шундаки, «ўз қарашларини эркин ифода этиш» ҳар бир шахснинг муҳим ҳуқуқи экани ҳақида ҳеч қандай эркинликларга ўрин бўлмаган тизимни яратган президент Каримовнинг қизи, узоқ йиллар Ўзбекистоннинг Юнескодаги элчиси бўлган Лола Тиллаева гапирмоқда.

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
9 март 2017
Ўзбекистонда сўнгги йилларда гўшт нархи осмон бўлиб кетди. Ҳукумат ҳам буни кўриб, муаммони ечиш ҳаракатига тушиб қолди. Бозорларда сотиладиган ...
13 апрел 2024
Диний экстремистик оқимлар таъсирига тушиб, уларни молиялаштиргани аниқланган Дилшод Қодиров қидирувга берилди. 1969 йилда Тошкент шаҳрида туғилган Дилшод Ҳожимуродович ...
27 март 2017
Ўзбекистонда шу пайтгача кўкларга кўтарилиб мақталиб келинган таълим тизимининг асл аҳволи тўғрисида аччиқ ҳақиқатлар ошкор бўлаётгани, оммавиий ахборот воситаларида ...
13 феврал 2022
Россия Украинага бостириб кирди дея фараз қилайлик. Иннан кейинчи… иннан кейин нима бўлади? Шуни совуққонлик билан бир таҳлил қилиб ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...