Асосий мавзулар
26 август 2019

Миллий иқтисодиётни емирган “ўзбек модели”

Узоқ йиллар давомида режим пахтақўярлари томонидан оғзи кўпириб мақтанилган “тараққиётнинг ўзбек модели нотўғри бўлгани” мамлакатнинг энг юқори доиралари томонидан эътироф этилди. 

Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев парламентнинг юқори палатаси ялпи мажлисида шу маънода баёнот берди. 

Мустақилликдан буён Ўзбекистон ҳукумати юрмаган иқтисодий тараққиёт йўли қолмади ҳисоб. Аввалига “Туркия модели”, “Хитой модели”, “Корея модели” каби турли “русум”лардаги тараққиёт йўлидан юриб кўрдик.

Қарасак, иқтисодиётда барибир ўзгариш, ўсиш етарли эмас. Алдовнинг янги йўли ўйлаб топилди – “тараққиётнинг ўзбек модели”.

Бугун бу “ўзбек модели” аслида бир тийинга қиммат бўлгани, ҳукумат узоқ йиллар давомида халқимизни алдаб келгани тан олинмоқда. 

Аслида маддоҳлар тараққиётнинг марҳум президентга нисбат берган бу йўли халқни қашшоқлаштириш, иқтисодиётни ўлдиришга асослангани тўғридан тўғри бўлмаса-да, мантиқан эътироф этилмоқда.

Бугун маълум бўляптики, “ўзбек модели” моҳиятан Ислом Каримов клани, Рустам Иноятов, Рашид Қодиров, Мираброр Усмонов, Рустам Азимов каби (булар сафи анча кенг) амалдорлар ва уларнинг яқинлари бойишига хизмат қилган тараққиёт йўли экан. 

Энг ачинарлиси, бир вақтлар “ўзимизга хос, ўзимизга мос ўзбек модели”нинг ажойиботлари ҳақида эртак айтганлар бугун яна улкан ислоҳотлар ҳақида лоф урмоқда.

Бу ислоҳотларнинг кишини ҳушёр торттирадиган бир жиҳати борки, яна нотўғри йўлдан кетмаётганмиканмиз, деган хаёлга бошлайди. 

Бир вақтлар “ўзбек модели”ни мамлакатимизга раво кўрган амалдорларнинг кўпчилиги бугунги ислоҳотларнинг бошида турибди!!!

Ҳали бу ислоҳотлар тайинли натижа кўрсатмай турибоқ уни ҳам худди “ўзбек модели” каби кўтар-кўтар қилишнинг эса чеки йўқ. 

“Уч йил аввал мамлакат иқтисодиёти ҳалокат ёқасига бориб қолган ва президент Шавкат Мирзиёев туфайли ҳалокатдан қутқариб қолинган”ини айтаётир Содиқ Сафоев.

Ундан аввалроқ эса ёзувчи Мурод Муҳаммад Дўст бугунги ислоҳотларни пуфакка қиёслаб балога қолганди. Ҳозир унинг бу огоҳлантириши қолиб, бир вақтлар “ўзбек модели” ҳақида маддоҳлик қилганлар ёзувчини интернет сайтларию ижтимоий тармоқлар орқали дўппослаш билан овора.

Бирортаси “пуфак” ёрилмаслигига иқтисодий асос келтираётгани йўқ. Аммо ислоҳотларнинг катта таваккалчиликлари кўриниб турган жиҳатларидаги хатарлар ҳақида огоҳлантираётганларни қоралаш билан банд.

Булар бир вақтлар “ўзбек модели”ни ҳам шундай кўтар-кўтар қилган, ўзбек халқи етиштирган миллион-миллион пахтани бу моделнинг бошида турганларнинг кетига қўйган эди. 

Шунинг учун бир гапни айтиш бугун ниҳоятда зарурга ўхшаяпти. Агар ислоҳотларда қандайдир хатоликлар кетаётган бўлса, бундан қўрқмайлик. Эрта бир кун келиб, буни тузатамиз, тўғри йўлни топиб оламиз.

Аммо ўша хатоликлар, таваккалчиликлар хатаридан огоҳлантираётганларга қарши тўқмоқ кўтариб югураётган маддоҳлардан, пахтақўярлардан эҳтиёт бўлайлик.

Чунки улар бугунги битта хато иккита бўлишига йўл очиб бераётганлардир!

“Элтуз”нинг Ўзбекистондаги ҳамкори

Тағин ўқинг
15 апрел 2022
Рамазон ойининг жума куни паспортига қашшоқ дея ëзилган улус олдига чиқиб гапираркан, айнан рўза ойи бўлгани учун ҳам ҳиссиëтларимни ...
18 январ 2017
Турк матбуотига кўра Машариповнинг Ўзбекистон ватандоши эканлигини расмий Тошкент тасдиқлаган. Ўзбекистон тарафига кўра, Машарипов қидирувда бўлган. Турк полициясига кўра, ...
18 июн 2018
Жорий ой сўнггида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи (ЎЁИ)нинг навбатдаги қурултойи бўлиб ўтади ва унда мазкур ташкилот раҳбари, президентнинг ёшлар сиёсати ...
8 ноябр 2018
Бу йилги пахта мавсумида Фарғона водийсида ЗАГСдан ўтмоқчи бўлган ёш келин-куёвлардан пахта териб бериш талаб қилинмоқда. Данғаралик ёш келин-куёвлардан ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...