Асосий мавзулар
10 июн 2020

Ўшлик фаол: Мен ҳамон ҳаётимга хавф сезаман

2010 йилнинг 10-14 июнь кунлари Қирғизистон жанубида этник тўполонлар авж олди. 400 дан ортиқ одам ўлдирилди, деярли икки минг уй вайрон қилинди. Бироқ Қирғизистон ҳукумати зўравонликлар пайтидаги жиноятлар учун жавобгарликни таъминлай олгани йўқ.

Гарчи ўн йил бурун ўзбеклар ва қирғизлар ўртасида кўплаб даҳшатли жиноятлар содир этилган бўлса-да, қирғин пайтида аксарият ўлганлар ва уй жойидан айрилганлар этник ўзбеклар бўлиб чиқмоқда.

Қирғиз ҳукумати 2017 йили эълон қилган маълумотларга кўра, судлар томонидан 2010 йил июнидаги тартибсизликлар юзасидан 488 шахс иштирокидаги 286 иш кўрилган. Бироқ 5000 дан зиёд жиноят ишининг 4000 таси айбланувчилар шахси ёки уларнинг яшаш жойини аниқлаш имкони бўлмагани учун тўхтатилган.

Ўшлик ҳуқуқ фаоли Иззатулла Раҳматуллаев «Элтуз»га берган интервьюсида этник қирғинни оғир қайғу билан эслаши ва ҳануз ўзини хавфсиз сезмаслигини айтади.

«Масалан, ўтган 2019 йили офисимизга ўғри тушди. Кейин компьютерларимизни бузиб киришмоқчи бўлишди. Уч йил бурун автобусда кетаётганимда битта ОБОН хотин: «Ий, манови ўтирган 2010 йили сартларни ҳимоя қилган!» деб мени бўға бошлади. Кейин ўша ерда бир амаллаб автобусдан тушиб қолдим. Тушгандан кейин уйга бориб ҳушимдан кетдим. Кўзимни очсам, кардиология бўлимида ётибман. Бу ҳақда матбуотда кўп ёзишди кейин», дейди Раҳматуллаев.

Ҳуқуқ фаоли Иззатулла Раҳматуллаев қирғиз ҳамкасби билан

Қирғин нимадан бошланган эди?

Иззатулла Раҳматуллаев илк отишма овозларини 2010 йил 10 июнь куни соат 9.00 да, Ўшдаги «Олой» меҳмонхонаси томондан эшитганини эслайди:

«Ўша вақтда мен ўқ овозларини эшитиб, дарров вақтли ҳукумат бошлиғи Роза Ўтунбоевага қўнғироқ қилдим. Роза Ўтунбоева кўп «переживать» қилма. Ҳозир мен, мана, вақтли ҳукуматни чақираман, фавқулодда ҳолат эълон қиламиз. Эрталабгача ҳаммаси тинчийди, деб айтди».

Шундан сўнг, ўзбек фаолининг эслашича, фавқулодда ҳолат эълон қилинган. Бироқ ўша куни соат 2.00 да пайдо бўлган ҳарбийлар кўчада кўринган одамни отишни бошлаган.

Ўшлик фаол Ҳайрулло Ҳалолов ёниб кетган машинаси олдида

«Кўпчилик қочиб юрибди. Келадиган бўлса, тақдири нима бўлиши номаълум. Конкрет Азимжон Асқаровга келадиган бўлсак (умрбод қамалган ўшлик ҳуқуқ фаоли. таҳр.), Азимжон акани дунё жамоатчилиги билади, ҳатто БМТ комиссияси у кишини оқлади. Шунга қарамасдан, бугунги кунда ҳукумат бу кишини озод қилмаяпти», деди Раҳматуллаев «Элтуз»га берган интервьюсида.

Ҳуқуқ фаоли Азимжон Асқаров умрбод қамоқда. Фото © Kloop

Азимжон Аскаров

2020 йилнинг 13 майида Қирғизистон Олий суди Азимжон Асқаров устидан чиқарилган умрбод қамоқ ҳукмини ўз кучида қолдирди. Ҳуқуқ фаоли Асқаров 69 ёшда, Қирғизистон жанубидаги Бозорқўрғон туманидан. У 2010 йилнинг июнида ҳибсга олинган ва оммавий тартибсизликлар иштирокчиси, миллий низони қўзғаган ва милиция ходимини ўлдиришга ёрдам берган шахс сифатида айбдор деб топилган.

2016 йили БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитаси Асқаровнинг ўзбошимчалик билан ҳибсга олингани ва қийноқларга солинганини билдирган. Асқаровни оқлаш ва дарҳол озод этишга чақирган. Қирғизистон бу қарорнинг бажарилишини қатъий рад этиб келади. 

Eltuz.com

Тағин ўқинг
18 март 2021
Баҳор келди. Сирдарëдаги ўриклар оппоқ бўлиб гуллади. Гиëҳлар табиатнинг сўз эркинлиги каби кўкка ўрлади. Баҳордаги қайта тирилиш табиатга хос ...
17 май 2019
Maна, ҳафта айланиб яна ойлар султони рамазонда сиз билан юз кўришдик. Рамазон ойида шайтонларни занжир билан боғлаб қўйишар экан. ...
9 март 2020
Ўзбекистон Жиноят кодекси асосида “пул маблағларини ва (ёки) бошқа мол-мулкни жалб этишга доир ноқонуний фаолият»и учун устидан жиноят иши ...
18 ноябр 2015
Обид қорига суиқасд қилган Жуковский буйруқни Тошкентдан олгани ҳақидаги айблов хулосасини Швеция прокуратураси терговчиси Кристер Петерссон 17 ноябр куни ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...