Фарғона олов ичида! – РТдан ваъз
Мана хафта айланиб сиз билан юзма юзман. Бутун дунëда байрам кайфияти.
МС: Ўзбекистонда аса запрапка, автобусло ëниб гўйиб ëтибди. Ничиксизла хўжик брри мўччи ойбикала.
Ҳукумат Фарғона фожеасида ўлганлар сонини нега яширяпти?
МС: Абдулла Ниғматўвич сиз учун одамлони қадри йўқми?
Гап 17 декабрь куни Фарғона шаҳри ёнилғи қуйиш шоҳобчасидаги даҳшатли пўртиллашда нечта одам ўлгани ҳақида.
Вилоят МЧС битта деди, бир кун ўтиб ИИБ учта деди. Сал ўтиб тўртта деди.
Нечта ўлди? Нега қўрқасизлар? Еб қўйган жойингиз борми?
МС: Ман гаплашган воқеа гувоҳлари 20 одам ўлди деб йиғлаб гапирдила.
Ўзбекистондаги маҳаллий нашр «Қалампир» ҳам, гувоҳлар сўзига таяниб, 20 га яқин одам ўлганини ëзди.
“Қариндошим 33 ёшлар атрофида эди. Бензин қуйиш учун ёнилғи шохобчасига борган. У билан 2 та фарзанди ва 1 та 18 яшар жияни бор эди. Портлаш содир бўлганида 18 яшар жияни воқеа жойида ўлган. 3 ва 4 яшар 2 та ўғил фарзандлари ва ўзининг жони шифохонага келганда узилди”, – дейди фарғоналиклардан бири.
Ўз кўзи билан воқеани кўрган гувоҳга кўра, «заправканинг ичида бўлган 8 та машина ёниб кетган ва автомобилларининг ичида одам бўлган»
“Мен ёнилғи қуйиш шохобчаси яқинида ишлайман. Ўз кўзим билан ичкарида 8 та автомобиль ёниб кул бўлгани, портлаш вақтида шу кўчадан ўтиб кетаётган 1 та автомобиль ичидаги одамлари билан ёниб кетганини кўрдим. Мен ишлаган жойга келган Ички ишлар ходими бехосдан гап орасида 20 га яқин одам ҳалок бўлганини айтди. Унинг таъкидлашича, пропан сақланадиган идишнинг шланки яхлаб қолган. Ана шу шлангни эритишдаги эҳтиётсизлик оқибатида пропан чиқиб кетган”.
Унинг айтишича, жароҳатланганларнинг кўпи воқеа содир бўлган жойдан бир чорраҳа юқорида жойлашган вилоят Тез тиббий ёрдам илмий марказига олиб борилган. Касалхонадагиларнинг айтишича, жароҳатланган ва ҳалок бўлганлар сони шифохонанинг ходимларидан ҳам беркитиляпти.
Қалампир нашри шифокорларнинг оғзи «маҳкамланди» деб ëзди.
Ким маҳкамлади бу духтирларнинг оғзини? Қандай ва нега?
Мана жавоб:
“Бизнинг шифохонамизда бир нечта шифокор, ҳамшира ва «санитарка»лар ишлайди. Лекин портлашдан кейин олиб келинганларга ҳамма ҳам қарай олмайди. Улар ҳақидаги маълумотни ошкор қилиш ҳам тақиқланган. Мендаги маълумотларга кўра, ҳозир 8 та одам 80-90 фоиз куйиш ташхиси билан озот аппаратида ётибди. 1 та вояга етмаган бола ва 4 та вояга етган шахс реанимация бўлимида қолмоқда. Жароҳатланганларнинг аниқ сони йўқ, лекин улар жуда кўп”, дейди шифохона ходими.
Запрапка ëнидаги «Ансор» кафесида томоқ ичиб ўтирган хожака пўртиллашдан онтарилиб комага тушиб қолган.
Фожеани ўрганиш учун ҳукумат комисияси тузилмаган. 18 декабр куни мамлакатдаги бошлиқ зотини ҳаммаси битта дори кластерга лаган қоқиш билан банд эди.
Бяхда одамлар ўлди. Фарғонада фожеа. Уруш кетаëтган Украинада ҳам битта бўмба тушса икки одам ўляпти.
Уруш бўлмаëтган Ўзбекистонда эса запрапка пўртилласаям 20 одам аспиласопинга кетади.
МС: Шунчалли қодри йўқми одомлани? Холқ бошқа, саройладаги бола-чоғаси, гияв қойноналари билан ҳаззатишмадайи бошлиқло бошқами? Била нафақат ўзи, балки уруғ аймоқ, тухуми тажжини дувақини олтиннон қилғон халқиннан ҳазар атади?
РТ: Нега эмпатия йўқ бу ҳукуматда?
МС: Қорсилдоп учиб гурсилдап сингий. Новви давади Навоий брат
Жиззахни ўз томорқасига айлантирган вилоят ҳокими ишдан ҳайдалди
18 декабр кунги йиғилишда президент саволларига жавоб топа олмай ер чизган Эргаш Солиев ўша мажлиснинг ўзидаëқ ишдан бўшатилиб гувоҳномаси олиб қўйилди.
Уни яқиндан билганлар “коррупционер¸ қарииндошлари билан Жиззахни ажриқ ўти каби қоплаган непотист, маиший бузуқ ва порахўр.” дея тарифлашди. Манбага кўра Жиззахда фохишахоналар тармоғига акахонлик қилиб чўтал олишдан ҳам уялмайдиган одам бўлган жаноб Солиев.
Манфатлар тўқнашувига қарамай Эргаш Солиевнинг ўғли Элбек Солиев қурилиш бизнеси ва вилиятга ажратилган буюртма ва пуллар тақсимоти билан шуғулланган. Қизи Наргиза ҳам вилоят бюджетини канадай сўриб, гул бизнеси форточкаси орқали катта суммалрни ухлатган.
Бундан тўрт олдин Жиззахда кўп қаватли бино қулаганида аслида Солиевнинг ўзи қамалиши керак эди, аммо унинг ўрнига ҳоким муовини 7,5 йилга қамалди.
Жиззах вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари Акрам Раҳмонқулов ва унинг шериклари қамалди, аммо “Мен Мирзиëев билан олдин бирга ишлаганман” деб босим қилгани ортидан Солиев қамалмай қолувди.
МС: Хороп бўлғой бу пл кавопи. Қизилни гўрса хизр йўлдон чиқибди.
РТ: Наманганни Лас Вегасга айлантирай деб мактабда қиморхона ташкил қилган Чортоқлик мактаб директори ишдан ҳайдалди.
Пскентда итотарлар қора рангли итларни отиб ташлашди. Хадисга кўра, қора итнинг ичида шайтон яшаркан.
МС: Итни қора бўлиб дўғилғонина ким айибдор, вуннан сурамоғонлақу қора ё оқ бўлиб дўғиилосанми деб.
Юнусободда автобус ловуллаб ëнди. Светсиз Тошкентнинг зим-зиë осмонини ëнаëтган автобус ëритди. Улуғнорда юк машинаси ëниб кетди.
МС: Иби бохтим тирдин қоро
Тошкент метросида ëш қизни эмчагини эзғилаган рижол беш суткага қамалди.
МС: Ҳа дамака ҳажи йўқ, бў дамака бўжи…
РТ: Қаршида бир оиладан тўрт киши ис газидан ўлди. Кўмир солди. Ухлади ва тарашадай қотди қолди.
МС: Навчун вуннин бўлиб дурипти?
РТ: Физика ва Химия ўрнига хужрада чўпчак эшитган халқ яқинда қирилиб камайиб кетади.
Уйга мўри қўйиб вентилация ўрнатиш ўрнига палон пулга равот қуриб, пистиëн пулни умрачи апрс муллаларга берадиган жохилларга ачинмайман.
Лекин бу жохилларнинг ис газидан ўлиб гўрга кираëтган бола бақрасига ачинаман.
Уйларни текширмай, кўчанинг ўзида бир икки сўм эвазига «текширилди» деб ëзиб берадиган пожар инспекторларининг бошига тош тушиб ўлсин.
Асака тумани “Учтош” МФЙда яшовчиси 44 яшар хотин ва унинг 45 яшар эри на мўри ва на вентилацияси бор уйида мошенниклар ясаган қўлбола печкага кўмир солиб ухлашди ва ўлиб тарашадай қотишди.
Бу биринчи ҳам охирги ҳам эмас.
Дунëда ўтин, кўмир ëқадиган жой Асакадан ҳам бошқа юртларда бор. Бу уйлардаги буржуйка чўян печка ëки камин ўчоқлар мўрисидаги «тяга» (тутун тортиш) қаттиқ текширилади. Бундан ташқари ис гази чиқиши билан чийиллайдиган датчиклар уйда бўлиши керак.
Бундай датчик нари борса икки доллар туради ва батареяда ишлайди.
Албата асакаликнинг мўриси тозаланиб вентилация ишлайдиган уйга датчик қўйса асакаси кетади.
Жингл
Нимаўлди?
Учкўприклик Шерпажон айтгандай «Нимаўлди»
Бир кунди ичида ашинча гап.
Ўрусиятда беш ўзбек МАЗ юк мошиннинг тагида мажақланиб ўлди.
Қиймага айланган мурдалалардан Эшмат ким Тошмат ким ажратиб бўмаяпти.
Бу ўзбеклар тирикчилик йўлида кетëтганди.
Пархонада запрапка пўртиллаб яна ашиинча одам ëниб кул бўлди.
Бу запрапкани ҳам эгаси тирикчилик қилай деб очганди. Энди аши тирикчилигининг таги олмасин деб ўлганлар сонини кўти билан бекитиб ўтирибди.
Тошоблдаги зоопаркда оч арслонлар қоровулни еб ютди.
Қўқон пединститутнинг жонидан тўйган иккинчи курс студенкаси ўзини учинчи этаждан ерга ташади.
Жони қаттиғ экан ўлмади. Умуртқаси синиб¸ боши ëрилиб баннисада «ана кетди, мана кетди» бўлиб ëтибди.
Биз «сеники, меники» деб ëшуллини нўллаштирганда бундайчикин ҳаëт бўлади деб орзу қилмаган эдикку.
Наҳотки бизни фаровон ҳаëт, ўчмайдиган газ, свет, ақл идрок ва жасорат ҳамиша айланиб ўтаверади.
МС: Бизарам одаммизқу инсон парзанти. Бизанам ана дўғғон. Йўринжо отиздон топиб олмоғонлоқу.
РТ: Наҳотки 37 милллион ахолини туғилганида калласини эшик қисиб ашнақаўп қоған? Нега юртдан ашағга кетганлар таккоой зўр бўлиб, жит қиб ëтибдую, машағдагиларнинг ташағи чиғиб кетаяпди.
Нимаўлди?
МС: Оғо новви бўлсо бўлор. Уринг потяни!
РТ: Ассалом Ўзбекистон, Жума муборак!