Асосий мавзулар
16 июн 2016

Мажбурий сотилаётган мустақиллик шиори

Фарғона вилоятнинг таълим муассасалари директорлари иккитадан олиши керак бўлган “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” шиорининг ҳар бири 90 минг сўмдан.

Шу йилнинг 2 июнида чиққан Ўзбекистон Президентининг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорида айни шу шиор байрамнинг асосий ғояси бўлиши кераклиги айтилган эди.

«Районо рахбарлари қайсидир босмахона билан шартнома тузган бўлса керак», – деди Eltuz.comга исми сир қолишини сўраган риштонлик мактаб директори.

Унинг билдиришича, туманда 64 та мактаб бор. Яна боғчалар, мусиқа ва санъат, спорт мактаблари, «Баркамол авлод» болалар маркази каби Районо тасарруфидаги «Баркамол авлод» болалар маркази каби муассасалар мавжуд.

«Уларнинг ҳар бири камида иккитадан шу шиор битилган баннерни олиши шарт ва зарур. Бу шиор муассасанинг энг кўринарли жойига осиб қўйилиши керак» – дейди директор.

Унинг фикрича, Районо раҳбарлари шиорнинг сотилишидан манфаатдор. Бўлмаса ҳар бир мактаб директорининг қўлига иккитадан мажбуран тутқазвормаган бўларди.

Районо раҳбарлари билан боғланганимизда, ҳақиқатдан ҳам баннерлар сотилаётганлигини айтишди. Бироқ, улар ҳам “юқори”нинг топшириғини бажараётган экан.

Бугунгача Ўзбекистондаги мактаб, боғча ва бошқа тарбия муассасаларида ўлпонлар шусиз ҳам етарли эди.

Мактаб таъмири, темир-терсак, макулатура, келиб-кетадиган текширувчилар, чопиққа бормаслик, ипак қурти боқмаслик учун йиғиладиган йиғимлар устига, яна мустақиллик байрами арафасида “Шиор пули” ҳам қўшиладиган бўлди.

Насима Даврон қизи
Eltuz.com

Тағин ўқинг
29 сентябр 2020
Исми ва иш жойи “Элтуз”га маълум эксперт йўллаган мактубда Ўзбекистон маданиятига ва тарихига оид обидаларнинг сақланиши юзасидан айнан шундай ...
19 август 2022
Бугун 19 август тарихий кун. 1991 йилнинг айнан 19 августида Ўзбекистоннинг мустақил бўлиши учун Москвада замин хозирланган кун. Ўша ...
7 ноябр 2016
Шанба эрталаб жони узилган Абдулла Орипов тошкентликлар коммунист-мозор деб айтадиган Чиғатой қабристонига олдин режалангани каби сешанба куни хам, кейинчалик ...
14 феврал 2023
ЧЎҚҚИ САНАМАГАН ШОИР  Етмишинчи йилларнинг ўрталарида, образли йўсинда айтганда, Сўз дунёсида гўдак янглиғ эмаклашга чоғланаётган биз тенги қаламкашлар баҳайбат ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...