Асосий мавзулар
27 июн 2023

27 июнь – биринчи ўзбек газетаси чиққан кун

Туркистонда биринчи жадид матбуот органи – “Тараққий” газетаси Тошкент шаҳрида Исмоил Обидов муҳаррирлигида 1906 йил 27 июндан эътиборан чоп этила бошланган. Унинг таҳририяти Ўратепа кўчасидаги 97-уйда жойлашган эди.

Газетанинг бир йиллик баҳоси 5 сўм, олти ойлиги 2 сўм 50 тийин, уч ойлиги 1 сўм 50 тийин бўлган, бир донаси 50 тийиндан сотилган. Газета тўрт саҳифада чоп этилиб, унда эълонлар ҳам босилган. Эълонлар газетанинг биринчи саҳифасида сатрига 40 тийиндан, охирги саҳифада сатрига 20 тийиндан босилган.

“Тараққий” газетасининг шиори “Нажот: маслакда сабот, тўғриликда ижобат” эди. Нашр “илмий, адабий, сиёсий, фаний, тижорий” газета бўлганлиги унинг ўзида таъкидлаб кўрсатилади.

Газета фаолияти жуда қисқа вақт давом этди. Шундан сўнг М.Абдурашидхонов муҳаррирлигида “Хуршид” газетаси чиқарила бошланди. 1907 йил 21 августда “Тужжор” газетаси чиққан.

27 июнь айни пайтда Ўзбекистонда матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни сифатида нишонланади

Eltuz.com

Тағин ўқинг
8 март 2018
1910 йили немис коммунисти Клара Цеткина 8 мартни аёллар куни сифатида нишонлашни таклиф қилди. Яъни бу кун аёллар ва ...
10 май 2021
«Элтуз» каналида ўзининг “Нью-Йоркдан назар” видеоблогини юритаётган 70 ёшли қишлоқ хўжалиги мутахассиси Исмоил Оспанов кластерлар тизими мамлакат қишлоқ хўжалиги ...
13 ноябр 2022
Асарлари миллионлаб долларга сотиладиган замонамизнинг энг таниқли тирик рассоми Бэнкси Украинанинг Россия варвар босқинчилари вайрон қилган Бородянка қишлоғига атай ...
Блоглар
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...
10 октябр 2024
Юксалиш мактабининг гендер айирмачиликка асосланган бошқаруви ҳақидаги мақолага ўқувчилар икки хил муносабат билдирди. Бир сурув ...