Асосий мавзулар
25 август 2016

Олимпиададаги ғалабаларнинг асл эгаси айтилди

Ўзбекистондаги барча нашрларда спортчиларимизнинг Риодаги Олимпиададан Ватанга қайтиб келишига бағишланган мақолалар эълон қилинди.

Албатта, Ўзбекистон спортчиларининг Олимпиададаги ғалабалари халқимизни қувонтирмасдан қолмади. Лекини шуки, оммавий ахборот воситалари ғолиблардан-да ошириб-тошириб бошқалар шаънига мадҳия айтишга тушиб кетди. Яъни бу ғалабаларнинг бош сабабчиси, демакки эгаси бошқа одам бўлиб чиқди.

Хусусан, «Миллий тикланиш» газетаси (24.08.2016) Олимпиададаги ғалабадан кейинги кўз ёшлари билан барчанинг меҳрига сазовор бўлган боксчи Фазлиддин Ғоибназаров тилидан у аввалданоқ олтин медаль олишни мақсад қилгани, «чунки «Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!» шиори қалбидан мустаҳкам жой олгани»ни маълум қилди.

Бунинг устига, боксчимиз «минг-минглаб йигит-қизларнинг бошини силаб, барчага оталарча ғамхўрлик қилган президентимизга миннатдорлик билдирди».

Оғир атлетика бўйича олтин медаль соҳиби бўлган Руслан Нуриддинов эса «бугун жаҳон ареналарида эришаётган ҳар бир ғалабамиз президентимиз раҳнамолигида спортни ривожлантиришга қаратилаётган доимий эътибор самаралари» эканини билдирди.

Олимпия ўйинларида Ўзбекистонга биринчи бронза медалини олиб берган дзюдочи Диёрбек Ўрозбоев ҳам бу ютуқлари билан «халқимиз ва президентимиз ишончини оқлаганидан хурсандлиги»ни яширмади.

Ачинарлиси шундаки, спортчиларимизнинг тинимсиз машғулотлар, ота-оналар ва мураббийлар ёрдамида эришган бу ғалабалари халқ манфаатидан йироқ бўлган мафкура мағзавасига қориштириб ташланди.

Нима бўлганда ҳам спортчиларимиз ғалабаси қанчалик мафкурага ўралмасин, аслида ютуқлар шу халқники, шу Ватанникидир.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
23 август 2019
Мамлакат турғунларининг бузилаётган уйлари учун бозор нархида товон талаб қилиши очкўзлик экан. Президент самолёти учун 300 млн. тўланса, майли. ...
28 май 2018
Тошкентдаги “Малика” маиший техника бозори ўтган ойда 15 кунга ёпиб қўйилган пайтда ошкора норозилик билдирган тадбиркорлардан дўконлари олиб қўйилаётгани ...
12 феврал 2021
Бахтибек тўрт марта уйланган ва ҳар бир хотинидан иккитадан фарзанди бор. У аллақачон ҳеч қайси хотини билан яшамайди. Чамамда ...
29 октябр 2023
Бугун турк миллати ўз тарихида илк марта демократик республика қурган кунга юз йил тўлди. Ўзини турк деб билган Рассом ...
Блоглар
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...