Асосий мавзулар
3 сентябр 2016

Каримовнинг жанозаси бирданига 2000 масжидда ўқилиши буюрилди

Ўзбекистон мусулмонлар идораси тошириғи билан республиканинг барча масжидларида Тошкент вақти билан 13 дан 20 дақиқа ўтганида Ислом Каримовнинг жанозаси ўқилади.

Масжидга бормайдиганларни эса махсус дресс-код асосида кийиниб қора галстук тақиб ҳотира майдонига ташкилий тарзда тўплаш маҳалла ва камолат жамғармаларига топширилган. Майдонга йиғилганлар оқ ва қора кийимда бўлиши шартлиги тушунтирилди.

Давлат раҳбарининг 2 сентябрда ўлгани расман билдирилган ҳабарда келтирилишича, президент васиятига кўра, Ислом Каримов шу йил 3 сентябрда ота-онаси мангу қўним топган она шаҳри Самарқандда мусулмон урф-одатларига биноан дафн этилади.

Билдиришда марҳум билан видолашув маросими 2016 йил 3 сентябрда Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтиши ва 3 сентябрдан Ўзбекистонда уч кунлик мотам эълон қилиниши ҳам урғуланган.

«Барчамиз учун қадрли» деган ибора урфга киритилди. Бу калима илгари Ўзбекистон раҳбари Шароф Рашидов учун қўлланилган эди.

Каримов тобути олиб ўтилаëтган кўчада турган йигитнинг Элтуз мухбирига айтишича кортеж олдидан бораëтган машинага ортидан гулларни қачон ирғитиш ҳақида инструкция бериб борилган.

Жанозага қатнашиши учун АҚШдан марҳум мустабиднинг кенжа қизи Лола Каримова Тиллаева етиб келди. Тўнғич қизнинг қаердалиги номаълум қолмоқда. Баъзи малумотларга кўра Гулнора Каримова Ўзбекистондаги мавжуд тузумга ўзини оппозиция дея эълон қилган. Бошқа гапларга кўра Гулнора отасининг буйруғи билан уй қамоғида қолгани иддао қилинмоқда.

Элтузни кузатиб боринг, дафн маросими тафсилотларга кун бўйи ўрин берамиз.

Eltuz.com

Eltuz.com

Тағин ўқинг
8 июн 2021
Имтиёзли кредит ажратилишига ёрдам сўраб, 2 июнь куни Косон тумани ҳокимлигига борган иккинчи гуруҳ ногирони, 35 ёшли Дилшод Отаев ...
1 июн 2018
Швед суди 31 май куни террор ҳужуми тайёрлашда гумон қилинган яна бир ўзбекни ҳибсга олиш ҳақида қарор чиқарди. Стокгольмнинг ...
2 апрел 2016
Фақат эътибор бериб, Халқ таълими вазирлигининг 2016-2017 ўқув йилида 1-синфга қабул қилинадиган ўқувчилар ва касаллиги туфайли якка тартибда уйда ...
30 декабр 2019
Замонавий ўзбек романчилиги ва сатира жанри асосчиси Абдулла Қодирий НКВД томонидан «халқ душмани» дея айбланиб, 1937 йилнинг 31 декабрида ...
Блоглар
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...