Асосий мавзулар
15 сентябр 2016

Қонунсизликни хаспўшлаш бошланди

Дунёнинг қатор оммавий ахборот воситалари, хусусан, ўзбек тилли мустақил нашрлар Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёев «Конституцияга зид равишда ўзининг президент вазифасини бажарувчи этиб тайинланишига эришгани»га оид мақолалар чоп этаётган бир пайтда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги – ЎзА мамлакат парламенти депутатларининг бу фикрни рад этувчи иддаоларини эълон қилди.

Хусусан, 11-12 сентябр куни ЎзА сайтига қўйилган мақолаларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати А.Саидов ва Сенат девонининг юридик бўлими мудири ўринбосари А.Маҳмудов Ш.Мирзиёевнинг президент вазифасини бажарувчи этиб тайинланишини Конституция ва бошқа қонуний ҳужжатлар асосида оқлаб беришга уринади.

Улар бу тайинлов «Ислом Каримов юритган сиёсатнинг бардавомлигини таъминлаш» мақсадида амалга оширилганини ҳам таъкидлайди.

Мақолалар муаллифлари ўз фикрини мустаҳкамлаш учун АҚШ, Франция, Россия ва Чехия каби давлатлар тажрибасини ҳам тилга олади.

«Юқорида қайд этиб ўтилган хорижий мамлакатлар қонунчилиги таҳлили асосида амалдаги Президент ўз зиммасидаги вазифаларни бажара олмаган ва Парламент юқори палатаси раҳбари ушбу вазифаларини ўз зиммасига олишни рад қилган ҳолларда, ушбу вазифалар Ҳукумат раҳбари зиммасига юклатилиши энг илғор хорижий тажрибага ҳамда замонавий ва демократик тартиб-таомилларга мутлақо мос келишининг гувоҳи бўлишимиз мумкин», дейилади мақолалардан бирида.

Энг эътиборлиси, мақолалар муаллифларининг барчаси ўз фикрларини ҳуқуқшунос олим сифатида билдирганига урғу беради.

Депутат Раҳимжон Ҳакимов эса бош вазирнинг президент вазифасини бажарувчи этиб тайинланишини шубҳа остига олганларни тўғридан-тўғри қонунбузарликда айблайди.

«Айрим қўштирноқ ичидаги экспертларнинг турли Интернет саҳифаларида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг жорий йил 8 сентябрдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг вазифа ва ваколатларини бажаришни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири зиммасига вақтинча юклаш тўғрисидаги қарори қонунийлигини шубҳа остига олишга қаратилган уринишларни Бош Қомусимизнинг 16-моддасини қўпол равишда бузиш, дея баҳолашимиз мумкин», дейди депутат.

Яна бир эътиборли жиҳат шундаки, одатда ЎзА материаллари маҳаллий матбуотда биринчи даражада эътибор қаратиш лозим бўлган мақолалар ҳисобланади ва улар мажбурий равишда чоп этилади.

Аммо ЎзАнинг юқорида биз тилга олган материаллари маҳаллий босма нашрларда эълон қилинганига кўзимиз тушмади. Назаримизда бу материаллар маҳаллий ўқувчилар, кузатувчилар учун эмас, хориждагилар учун мўлжалланган. Маҳаллий аҳоли эса бош вазирнинг президентликни ноқонуний равишда эгаллаб олганини билмагани маъқул кўринади.

Дунё ОАВлари Каримов даврини мақтаяптими?

rasm1865
SPIEGEL Online Ўзбекистон ҳеч қачон демократик мамлакат бўла олмагани, бу давлат ғирром сайловлар, ҳар қандай мухолифатга нисбатан шафқатсиз қатағонлар ва қийноқларга асосланганини ёзди.

Куни-кеча eltuz.com нашрида Ислом Каримов вафоти муносабати билан немис ОАВларида эълон қилинган мақолалар таҳлили эълон қилинган эди.

Ундан сал олдинроқ эса «Халқ сўзи» газетаси (10.09.2016) «Жаҳон» ахборот агентлигининг «Чет эл оммавий ахборот воситалари Ўзбекистон қайғусига шерикдир» сарлавҳали мақоласини чоп этди.

Бу мақолада Франция, Испания, Италия, Жанубий Корея, Япония, Ҳиндистон, Осиёнинг бошқа қатор давлатлари оммавий ахборот воситаларида «замонавий Ўзбекистон тарихида Ислом Каримовнинг тутган ўрни, мамлакатимизнинг суверен, демократик ва гуллаб-яшнаётган давлат сифатида шаклланишида буюк йўлбошчимизнинг беқиёс ҳиссаси хусусида ҳам атрофлича фикр юритилаётгани» айтилади.

Хусусан, Германиянинг «Berlin City Report» газетаси «Ислом Каримов халқнинг кенг қўллаб-қувватлашига эришгани, 2015 йилги президент сайловида 90 фоиздан зиёд овоз тўплагани бу фикрни тасдиқлаши»ни ёзгани таъкидланади.

«Ислом Каримов раҳбарлиги даврида республика ривожланишнинг муваффақиятли йўлини босиб ўтди», деб хулоса қилибди бу газета журналисти.

Сайтимизда немис ОАВларида бу мавзуда эълон қилинган мақолаларда уларнинг аксарияти И.Каримовни автократ, шафқатсиз диктатор сифатида тилга олгани билдирилганди.

Хусусан, И.Каримов ўз халқига нисбатан қатағон сиёсатини юритгани таъкидланиб, бунинг исботи сифатида 2005 йилги Андижон воқеаларига ишора қилингани айтилганди.

Шундай экан, гарчи Ўзбекистон матбуоти дунё ОАВлари Ислом Каримов шахсияти ҳақида мақтовли мақолалар эълон қилгани айтилаётган бўлса-да, немис матбуотининг юқорида биз тилга олган шарҳи уларга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш талаб этилишини кўрсатади.

Зеро, бу матбуот биринчи марта ёлғон тарқатаётгани йўқ. Тил билганлар бу мақолаларнинг аслияти билан танишиб кўрса, ёмон бўлмасди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
16 ноябр 2015
Бу муаммо Ўзбекистоннинг қўшни Афғонистонга электр экспорт қилувчи ҳудудларни ҳам четлаб ўтаётгани йўқ. Ўзбекистондаги электр ўчиши билан боғлиқ азалий ...
6 сентябр 2018
«Мабодо, бир кун келиб озодликка чиқсам-у, китоб ёзиш насиб қилса, “андижонлик йигит” деб эсласам, у ўзи ҳақда гап кетаётганини ...
10 май 2018
Очиқ манбалар бўйича суриштирув ўтказувчи Open Source Investigations (OSI) журналистлар гуруҳи Иноятовлар оиласининг навбатдаги йирик сармоясини топди. Санкт-Петербургдан 30 ...
1 январ 2018
Ит йили сизга садоқат, қўриқланган қўрғон ва жуда кўп миқдорда зангори пуллар келтирсин. Рассом Думҳам Eltuz.com
Блоглар
19 март 2019
Назарбоев махсус техника билим юртини тугатган. Олий партия мактабини битирганини айтмаса, олий маълумоти йўқ. Аммо ...
19 март 2019
Майли, бошлаб қўйдим энди, мен ҳам хайпни давом эттирай. Қозоқларда уруғчилик тизими бугунги кунга қадар ...
14 март 2019
Жуда ғалати ишлар бўляптики, на жим туриб бўлади ва на гапириб. Аммо “қилинган ишдан пушаймон ...