Асосий мавзулар
4 октябр 2016

Селектор мажлиси қатнашчиси қурбон бўлди

Учкўприк туманидаги 1-МТМ (мактабгача таълим муассасаси) мудираси 29 сентябр куни кечаси пахта теримига бағишланган селектор мажлисига кетаётиб, ҳокимият биноси қаршисидаги йўлни кесиб ўтаётганида, уни катта тезликда келаётган машина уриб юборган, бу ҳақда РайОНО (ҳозирги пайтда халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими)даги eltuz.сom манбаси хабар берди.

Бу хабарни чўлда пахта тераётган айни мактабгача муаассаса ходимларини жанозага олиб борган такси хайдовчиси ҳам тасдиқлади…

“Ярим кечаси жанозага келган боғча ходимларини яна ётоққа олиб бориб қўйдим. Улар жуда ачинишаяпти, уч нафар фарзанди етим қолибди», дейди у.

Фарғона вилоят халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимидиги eltuz.com нашри манбасига кўра, ҳар куни кечки соат 7.30 дан тумандаги барча мансабдорлар – банк бошқарувчилари, молия, солиқ, ИИБ,прокуратура вакиллари, мактаб директорлари ва боғча мудиралари, ҚФЙлар раислари селекторга йиғилади.

У шунингдек, селектор мажлисида пахта теримининг бориши, унда бюджет идораларининг иштироки муҳокама этилиши.

Мутлақо қишлоқ хўжалигига алоқаси бўлмаган муассаса рахбарлари, жумладан ҳалок бўлган болалар боғчаси мудирасидан ҳам пахта нормаси талаб этилишини айтади.

Унга кўра, селектор йиғилиши кунлик иш тугаганидан кейин, баъзан кечки 8 да, баъзан 9 да бошланади.

«Эркакларку майли, ҳатто аёллар ҳам уйига тунги 11, 12 ларданг кейин кириб бораяпти», – дейди ҳар куни селектор мажлисида қатнашаётган мактаб директорларидан бири eltuz.com мухбирига.

Пахта компанияси даврида ҳар йили турли сабаблар билан ўнлаб фожиали воқеалар қайд этилади, бу йилги мавсум ҳам бундай ҳолатлардан мустасно бўлаётгани йўқ.

Бу йил, Озодлик радиоси хабарларига кўра, мажбурий пахта терими сиёсати билан боғлиқ камида иккита одам ўлимига олиб келган воқеа юз берган.

Хусусан, 28 сентябр куни тиббиёт ходимлари далада пахта тераётгани сабабли, тўлғоқ билан «Тез ëрдам»да Ғузор туғруқхонасига олиб келинган 21 яшар аëлга қарийб бир сутка ҳеч қандай тиббий ëрдам кўрсатилмагани боис унинг чақалоғи оламдан ўтган.

11 сентябр куни эса Андижон вилоятида мажбурий пахта теримига жалб этилган Университет талабаси Комилжон Азимов ҳалок бўлган.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
14 январ 2018
13 январь куни Тошкентда таниқли ўзбек ёзувчиси Носир Фозилов 88 ёшида вафот этди. Адибни яқиндан билган кишилар унинг камтар ...
20 август 2021
Ҳиндикуш тоғида гулхан ëнмоқда,  Ҳирот тепасида олов жоласи.  Ҳолинг нима кечди? Жабҳанг қаëқда?  Жайҳун ортидаги юртнинг боласи?  Бу шеърни ...
1 июн 2021
Қашқадарёлик ўқитувчилар вилоят ҳокими топшириғи билан ҳар куни мажбурий марафонда қатнашаётганидан шикоят қилишмоқда. Косон тумани мактабларидан бирида ўқитувчилик қилувчи ...
10 октябр 2024
Тошкентдаги университетнинг 21 яшар студенти одам буйрагини 38 минг, жигарни 43 минг ҳамда суяк илигини 23 минг долларга олишини ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...