Асосий мавзулар
20 декабр 2016

Ваъда қилинган машина терими ўрнига муносабатбозлик

Маҳрум президент Ислом Каримовнинг ҳар бир чиқиши, ваъдалари ортидан халқнинг турли қатлами вакилларининг бу чиқишларга муносабат билдириши совет давридан қолган мазкур анъананинг умри узайишига хизмат қилиб келаётган эди.

Янги президентнинг чиқишлари ортидан ҳам маҳаллий нашрларда муносабатбозлик авжига минди. Хусусан, Шавкат Мирзиёевнинг Конституция кунига ва президент лавозимига киришишга бағишланган тантанали маросимлардаги маърузалари ортидан газеталар саҳифа-саҳифа муносабатларни чоп этмоқда.

“Адолат” газетасида (16.12) эълон қилинган ана шундай муносабат мақолаларнинг бирида шу номдаги партиянинг парламентдаги депутати кўпчилик биладиган, лекин очиқ айтилмайдиган бир ҳақиқатни ошкор қилиб қўйган.

Бу мақолада депутат Қонунчилик палатасига ташаббус ҳуқуқи асосида киритилаётган қонун лойиҳаларининг асосий қисми Вазирлар Маҳкамаси томонидан киритилаётганини тан олган.

Яъни у халқ сайлаган депутатлар ҳукумат тайёрлаган қонун лойиҳаларини тасдиқлаш билан банд эканини, уларнинг ўзлари қонунчилик ташаббуслари борасида деярли иш қилмаслигини айтиб қўйган.

“Ўзбекистон овози” газетаси ҳам ўз муассиси бўлмиш Халқ демократи партияси фаолларининг Ш.Мирзиёев маърузаларига қатор муносабатларини эълон қилди.

Бу фаоллар янги президент тилга олган масалаларнинг “долзарблиги” ҳақида тўлиб-тошиб гапириб, мазкур маърузалардан келиб чиқадиган “вазифаларни белгилаб олиш” билан машғул шу кунларда.

Энг қизиғи, улар аввалги президентнинг маърузаларидан “келиб чиқадиган вазифалар”ни ҳам жуда тез белгилаб олар, аммо бу вазифалар ижро этилмай қолиб кетаверар эди.

Шунинг учун халқда бу фаолларнинг Ш.Мирзиёев кўтараётган масалаларни ечиш ваъдаларига нечоғлик ишониш мумкин, деган истиҳола пайдо бўлиши табиийдир.

Айни пайтда Мирзиёевнинг ўзи ҳам ваъдасининг устидан чиқиши билан мақтана олмайди. Уч йил аввал у, 2016 йилда пахтанинг 90% машиналарда терилишини ваъда қилган эди.

Бироқ пахта ҳамон ваъда қилинган машиналар ўрнини босаётган минглаб талабалар ва давлат муассасалари ходимлари қўли билан терилмоқда.

Баҳодир Шариф
Ўзбекистонлик газетхон таҳаллуси
Eltuz.com

Тағин ўқинг
6 ноябр 2016
Шанба эрталаб жони узилган Абдулла Ориповнинг жанозаси ўша куниинг ўзидаëқ Хюстон шаҳридаги масжидда ўқилган. Eltuz.com манбасига кўра АҚШдаги Ўзбекистон ...
15 июн 2016
43 яшар новвой рамазон пайтида ифтор учун махсус юмалоқ кулчалар ëпади. Бу кулчалар одатдагидан мазали ва одатдагидан арзон. Оддий ...
21 май 2017
Ўзбекистон президентининг тергов жараёнига оид янги қарори ижобий баҳоланаётган бўлса-да, мамлакатда кучли адвокатура, фуқаролик жамияти ва мустақил оммавий ахборот ...
10 ноябр 2015
Акмал Набиев Eltuz.com Қиш мавсуми яқинлашгани сабаб кейинги пайтларда ўзбеклар муҳокама қилаётган асосий мавзулардан бири уйни иситиш, қандай қилиб ...
Блоглар
3 июн 2019
28 май куни Тошкентда ўтган конференцияда президентнинг тўнғич қизи Саида Мирзиёева маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг ...
23 май 2019
Лас-Вегас – гуноҳлар шаҳри. Аҳолиси ярим миллион, даромади казино ва қимордан келадиган бу шаҳарда бир ...
16 май 2019
Ҳақиқатга қайси томонидан қарасанг ҳам бир хил кўринади, дейишади. Маҳмуд Ражаб -шоир, ёзувчи, шу миллатнинг ...