Асосий мавзулар
20 январ 2017

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари кафолатлари билан мақтанмоқда

«Халқ сўзи» газетасида (18.01) Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари миллий маркази раисининг инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро пактларнинг 50 йиллигига бағишлаб Москвада бўлиб ўтган илмий-амалий конференция тўғрисидаги мақоласи эълон қилинди.

Муаллиф Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари борасидаги кўплаб халқаро ҳужжатларга қўшилганини таъкидлар экан, бу борадаги «ютуқлар»ни эринмай санаб ўтади.

Шулар қаторида «бош вазирнинг виртуал қабулхонаси катта қизиқишга сабаб бўлгани»ни таъкидлайди.

Муаллиф ўз мақтовларини тадбир иштирокчиларининг фикрлари билан мустаҳкамлашга ҳаракат қилади.

Хусусан, унинг ёзишича, Қийноқлар ва ғайриинсоний ёки камситиб муомала қилиш ёки жазолашнинг олдини олиш бўйича Европа қўмитаси аъзоси О.Ноянова «Ўзбекистон Марказий Осиёда биринчилардан бўлиб инсон ҳуқуқлари миллий институтлар тизимини яратгани»ни қайд этган.

Инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ Бош комиссари бошқармасининг Европа ва Марказий Осиё сектори мудири Х.Цедева эса Ўзбекистон президентнинг суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилишга оид фармони «судларнинг ҳақиқий мустақиллиги ва эркинлигини таъминлашга йўналтирилган»ини билдирган.

Албатта, бу арбоблар Ўзбекистонда «биринчилардан бўлиб яратилган инсон ҳуқуқлари миллий тизими» аслида қоғоздагина инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиши, судлар эса ҳокимиятдан норозиларни жазолаш воситаси бўлиб қолаётганини билмайди, дейишга бизда асос йўқ.

Агар шундай бўлган тақдирда уларга «Ҳьюман райтс уотч» ташкилотининг дунёда инсон ҳуқуқларига оид яқинда эълон қилинган ҳисоботини ёки мустақил ОАВда мамлакатда ноҳақ қийноқлар натижасида ўлганлар, адолатсизлар қурбони бўлаётганлар тўғрисида эълон қилинган мақолаларни ўқишни маслаҳат берган бўлардик.

Масалан, ўтган йилнинг августида бухоролик тадбиркор, ака-ука ибодовлар ҳибсга олинган, кейинчалик Илҳом Ибодов МХХ ходимлари томонидан қийнаб ўлдирилган эди. Унинг акаси Раҳим Ибодов ҳамон қамоқда қолмоқда.

Баҳодир Шариф
Ўзбекистонлик газетхон таҳаллуси
Eltuz.com

Тағин ўқинг
24 май 2021
Литва Бош прокуратураси Ryanair авиакомпаниясининг Афинадан Вильнюсга парвоз қилаётган учоғи миналаштирилгани иддаоси билан Минскда мажбуран қўндирилиши ва йўловчиларга нисбатан ...
6 апрел 2020
Ижтимоий тармоқнинг ўзбек сегментида “Отарчилар, йўталинг”, “Озодбек, дай миллион” деган челленжларга жавобан “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси ахборот хизмати билдирги чиқарди. ...
1 июн 2024
Бир нарсадан бир нарсани олсанг, ундан барибир қандайдир из қолади¸ лекин сўз эркинлигидан ниманидир олсанг, уни чекласанг, ундан ҳеч ...
17 декабр 2023
Рассом Туз
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...