Асосий мавзулар
7 феврал 2017

Пенсия жамғармаси ёлғони фош бўлди

«Адолат кўзгуси» газетаси анча вақтлардан буён пенсияси ёки нафақа пуллари ўзларининг розилигисиз пластик карточкага ўтказиб берилаётгани, бу эса турли ноқулайликлар туғдираётганидан шикоят қилган фуқароларнинг мурожаатларига мутасаддиларининг жавобларини эълон қилиб келади.

Аксарият ҳолларда бу шикоятлар турли баҳоналар билан ҳал этилмасдан ёки тўлиқ ҳал этилмасдан қолиб кетаётганига гувоҳ бўлардик.

Газетанинг навбатдаги сонида ҳам (2.02) Сурхондарёнинг Ангор туманилик пенсионернинг бу борадаги шикоятига жавоб эълон қилинди.

«Пластик карточканинг афзалликлари тушунтирилди» сарлавҳали мақолада гарчи шикоятчи пенсия пули ўзининг розилигисиз банк картасига ўтказилаётганини айтса-да, Пенсия жамғармасининг Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғи бунинг тескарисини билдирган.

Яъни пенсия шикоятчининг ўз аризасига кўра ва банк билан имзоланган шартномага асосан пластикка ўтказиб берилаётганини маълум қилган.

Ўзбекистонда пенсия, нафақа ва иш ҳақлари мажбуран пластик карточкага ўтказиб келинаётгани аслида ҳеч кимга сир эмас. Лекин мутасаддилар кўзини лўқ қилиб «ўз розилиги билан ўтган», деяверади.

Пенсия жамғармасидагиларнинг яна «пластик карточканинг афзалликларини тушунтиргани»га нима дейсиз.

Буни «тушунмаган» президент эса куни-кеча пенсия ва нафақаларни фақат нақд пулда бериш тўғрисида қарор қабул қилиб ўтирибди.

Энди Пенсия жамғармаси бошлиқлари ўз ёлғонидан тонадими ёки пластикнинг афзалликларини «кўра олмаган» президентдан норози бўлиб, дардини кимга айтишни билмай ич-этини еб юраверадими?!

Баҳодир Шариф
Ўзбекистонлик газетхон таҳаллуси
Eltuz.com

Тағин ўқинг
17 май 2023
Бундан 10 йилча олдин Прагада дарë тошиб, уйларни ғарқ қилади деган гапни офатдан бир кун олдин айтишди. Қизиқ туйғу ...
6 март 2018
Устидан Жиноят кодексининг 165, 205, 210-моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилиб, 22 февралдан бери ҳибсда қолаëтган собиқ Бош прокурор Рашиджон ...
21 январ 2024
Рус шовинистларининг сўнгги ҳуружларидан ҳеч қандай ўзбек давлатчилиги йўқлиги аён бўлаяпти. Эмишки Россия бу ҳудудларни босиб олганидан кейин бу ...
21 апрел 2021
Шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳнинг «Императив» китоби «Элтуз» мухлисларига муаллифнинг ўзи ўқиган аудиокитоб тарзида яхши таниш. Бугун «Элтуз» таниқли ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...