Асосий мавзулар
17 апрел 2017

Шолғом билан пиёз ҳақида ҳам ёзинг, биродарлар!

Сўнгги вақтларда бозорларда картошканинг нархи осмонга чиқиб кетгани ҳақида ёзиш маҳаллий матбуот учун урфга кирди.

Бири қўйиб бири ёзди бу ҳақда. Картошка тақчиллигининг сабаблари ҳам айтилди, бунинг олдини олиш учун нима қилинаётгани мавзуси ҳам чиқда қолмади.

«Оила давраси» газетаси (13.04) ҳам эл қаторидан қолмаслик учун шу мавзуда мақола чоп этиб, «Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси раҳбарларидан бири билан интервью уюштирди.

Маълум бўлишича, ўтган йили республика далаларидан кутилганидан анча кам картошка ҳосили йиғиб олинган. Бу иссиқ об-ҳаво таъсири туфайли картошкага касаллик теккани ва сабзавотнинг зарарланиши билан изоҳланган.

Уюшма мутасаддиси жорий йилнинг 31 мартига қадар Ўзбекистонга хориждан 4 932 700 АҚШ долларига 14 минг 851 тонна картошка келтирилганини билдирган.

Аммо мухбир нега бу харидлар картошка нархи пасайишига таъсир қилмаётгани, бозорларда арзон картошка илинжида соатлаб навбатда туришга мажбур бўлаётган аҳолининг эҳтиёжини қопламаётгани тўғрисида сўрамаган.

Нега бозор талабини қондиришга етарли харидлар амалга оширилмагани масаласи ҳам эътибордан четда қолдирилган.

Шу ўринда картошка тақчиллиги муаммосидан президент ҳам яхшигина хабардор эканига ишора берувчи бир маълумотни айтиб ўтмоқчимиз.

Куни-кеча Самарқандга ташрифи чоғида Шавкат Мирзиёев картошка муаммосига барҳам бериш борасида чора-тадбирлар кўриш ҳақида кўрсатмалар бергани айтилди.

Картошка – ўзбекнинг иккинчи нони. Матбуот бу маҳсулот тақчиллигига эътибор қаратаётгани, унинг сабабларини излашга уринаётгани мақтовга сазовор.

Лекин бугун бозорларда ялпи қимматлашув тенденцияси кузатилаётгани масаласи ҳам матбуотга олиб чиқилса, мутасаддиларнинг масъулияти бир қадар ошармиди, деган истиҳола келади кўнгилга.

Гапимиз исботсиз бўлмаслиги учун Тошкентнинг энг арзон юрадиган Фарҳод бозорида шолғом 5000 сўм, пиёз 3500 сўмга чиқиб кетганини айтмоқчимиз.

Бу маҳсулотлар ҳам халқимизнинг қора қозони қайнаши учун керак бўладиган кундалик сабзавотлардан.

Матбуот уларнинг ҳаддан ташқари қимматлашиб кетганига эътибор қаратса, балки мутасаддилар уни ҳам арзонлаштириш йўлларини излармиди?!

Баҳодир Шариф
Ўзбекистонлик газетхон таҳаллуси
Eltuz.com

Тағин ўқинг
18 январ 2016
Тошкент ҳукумати АҚШ ва Европа ҳуқуқ тизимлари Гулнора Каримованинг коррупция ва пул ювиш жиноятларига алоқадорлик гумони билан музлатиб қўйилган ...
25 сентябр 2017
Мирзиёевнинг талабалар, ўқитувчилар ва медикларни пахта далаларидан қайтариш қарори, таъкидлаш жоиз, Жаҳон банки президенти босими остида амалга ошди. Бироқ ...
29 октябр 2018
Ўзбекистонда мажбурий меҳнатни ташкил этишнинг асосий ижрочилари кучишлатар тузилмалар, яъни асосий фаолияти қонунни ҳимоя қилиш бўлган идоралардир. Бу идораларни ...
12 июн 2018
Бундан бир қанча вақт аввал айрим маҳаллий сайтлар “Жаҳон” ахборот агентлиги хабарига таянган ҳолда Бельгиянинг Victor Buyck Steel Construction ...
Блоглар
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...