Асосий мавзулар
11 май 2019

11 май – Сталин Қрим татарларини сургун қилишга қарор берди

1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади.

Қрим татарларининг депортация қилинишига асос бўлган ҳужжат

Айни ҳужжат асосида ярим оролнинг аксарият аҳолиси – 150 минг қрим татари бир кунда Ўзбекистонга мажбурий кўчирилди.

Мудофаа қўмитасининг ГОКО-5859 рақамли бу қарорига Лаврентий Бериянинг уруш пайтида қрим аҳолиси орасида “дизертирлик, коллаборационистик ва душманона кайфият” ҳақидаги алоҳида докладномаси асос қилиб олинган.

Қрим татарларини Ўзбекистонга мажбурий кўчириш амалиёти 1944 йилнинг 18-20 майида амалга оширилди.

Уруш ҳақиқатлари

Аслида Иккинчи жаҳон уруши пайти 85 447 нафар қрим татари оккупацион армия томонидан Германияга ҳайдаб кетилган, 71 921 одам қатл қилинганди.

Урушдан кейин эса Сталин буйруғи билан Қримда халқ душмани сифатида гумон қилинган минглаб шахслар ҳибсга олинган ва қатл этилган.

Қрим татарларини мажбурий кўчириш ва ундан кейинги амалиётлар чоғида уларнинг кўплари қурбон бўлганига оид ҳужжатлар сақланган.

Жумладан, ЎзССР КП(б) МҚ Қримдан “кўчирилганлар”нинг дастлабки даврда “қониқарсиз шароитларда” яшашгани, бу улар орасида ўлим даражасининг ошишига сабаб бўлганини билдирган.

Мазкур ҳужжатга кўра, 16 минг одам, яъни Ўзбекистонга кўчирилганларнинг 10 фоизи шу даврда ҳалок бўлган.

Қрим татарларининг камроқ қисми (30 минг нафари) Молотов, Свердловск, Горький вилоятларига ва Марий АССРдаги ўрмон хўжаликларида ишлашга жўнатилган.

Қолганлари эса Бошқирдистон АССР, Гурьев, Иванова, Кострома, Кемерова ва Киров вилоятларига сургун қилинган.

Улар қишлоқ хўжалиги, балиқчилик, қурилиш ва кўмир конларидаги ишларга жалб қилинишган.

2014 йилга келиб эса Путин Россияси томонидан Қрим тағин ишғол қилинди. Бироқ бу алоҳида мавзу.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
9 май 2016
GM Uzbekistan ширкатига алоқадор юқори мулозимлар узоқликка югуриш бўйича жаҳон рекордини ўрнатмоқда. Автосаноат иши билан боғлиқ икки МХХ мулозими ...
11 январ 2016
Бугун  Президент резиденцияси олдида пикет ўтказганлари учун олиб кетилган намойишчиларнинг соат кечки 22.00 да  қўйиб юборилгани хабар етиб келди. ...
30 август 2018
Сентябрь келиб, Мустақиллик шарафига карнай-сурнай, мактабларда биринчи қўнғироқ, ўқиш бошланиши кетидан мамлакатда пахта терими бошланади. Нафақат фермерлар, балки ўқувчи, ...
31 август 2016
Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан пенсионерларга пенсия пулларини бериш учун мактаб директорларига “Агробанк”ка 100 ...
Блоглар
26 июн 2019
Ниҳоят 23 июнь куни Истанбул шаҳри ҳокимлиги учун қайта сайлов бўлиб ўтди. Истанбул шаҳри ҳокимлиги ...
3 июн 2019
28 май куни Тошкентда ўтган конференцияда президентнинг тўнғич қизи Саида Мирзиёева маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг ...
23 май 2019
Лас-Вегас – гуноҳлар шаҳри. Аҳолиси ярим миллион, даромади казино ва қимордан келадиган бу шаҳарда бир ...