Асосий мавзулар
1 феврал 2018

Ўзбек террорчиси швед артистининг уйида фаррошлик қилган

Швецияда чиқадиган “Афтонбладет” газетаси террорчиликда айбланаётган самарқандлик Раҳмат Оқилов 42 ёшли таниқли комик артист Ўз Нуин (Özz Nûjen) оиласи томонидан фаррошликка ёллангани ҳақида ёзди.

30 январь куни очиқланган тергов материалларига кўра, бир неча ой давомида Оқилов швед комедиантига тегишли уй таъмирида бўёқчига ёрдамчи бўлиб ишлаган.

“Менинг вазифам фақат тозалаш, тозалаш ва тозалашдан иборат эди”, дея билдирган Оқилов терговда.

Нашрнинг иқтибос келтиришича, швед полицияси комик артистнинг оила аъзоларидан бири ўзбек террорчиси Раҳмат Оқиловга Готланддаги кўчмас мулк таъмири учун 85 000 крон (10 минг АҚШ долларидан сал ошиқ) ҳақ тўлаганини очиқлаган.

Комедиант Ўз Нуин эса бундан бехабар бўлгани, Готланддаги уйи таъмири ва унга одам ёллаш ишлари билан унинг акаси шуғулланганини билдирган.

Оқиловнинг Швецияда нима билан шуғулланганига оид хабарлар 30 январь куни расмий айблов хулосаси эълон қилинганидан кейин тарқалди.

Стокгольмда ўтган матбуот анжуманида Оқиловнинг ҳужумдан мақсади ИШИД (Ироқ ва Шом ислом давлати) экстремистик гуруҳига қарши коалицияга кирган Швецияга зарар етказиш бўлгани таъкидланди.

Раҳмат Оқилов 2017 йилнинг 7 апрелида Стокгольм марказида одамларни юк машинасига бостириши оқибатида беш киши, жумладан, 11 яшар қизалоқ ҳалок бўлган, 15 одам жароҳатланган эди.

Фото: Швед комедия артисти Ўз Нуин, Aftonbladet

Eltuz.com

Тағин ўқинг
28 март 2019
1797 йили АҚШда дунëдаги илк кир ювадиган машинага патент олинди. Шу тариқа бундан 219 йил аввал инсоният, хусусан, аëлларнинг ...
1 октябр 2024
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан Комил Исмоилович Алламжонов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Президент Администрацияси Ахборот сиёсати департаментининг ...
8 июн 2021
Рассом Элсевар
7 октябр 2020
Коррупция ва непотизм ботқоғига ботганлар, етим ҳақини еганлар, ўғри ва фирибгар мулозимлар, эшитинг, ревизор келмоқда! У сизни фош қилади. ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...