Асосий мавзулар
5 ноябр 2018

Урганчда яна бир кўприк қулади

Шу йил 2 ноябрга ўтар кечаси Хоразм вилоятининг Урганч шаҳридан Чолиш посёлкасига ўтадиган кўприк қулади.

Бу ҳақдаги хабар ва фотосуратларни телеграм ва фейсбукда қолдирган «Bloger N-M» каналига кўра, воқеа соат 21.00 да юз берган.

«Битта «Дамас» зарар кўрибди. Эгаси соғ бўлсин ишқилиб», дея ёзади блогер ўзининг фейсбукдаги саҳифасида.

Бундан илгари Хоразм вилоятида 2018 йилнинг 14 август куни Хонқа туманининг Қорақош қишлоғидан Янгиариқ туманига ўтувчи кўприкнинг бир қисми қулаб тушгани,  оқибатда юк машинасига жиддий зиён етгани, ҳайдовчининг шифохонага ётқизилгани ҳақида «Элтуз» хабар берган эди.

2015 йилнинг 8 августида эса Урганч шаҳридаги «Ёшлар кўли»да янги қурилган кўприкнинг қулаши оқибатида ўндан зиёд одам сувга чўкиб ўлган ва ўнлаб одам жароҳат олган эди.

Фожеага собиқ прокурор, эндиликда Урганчдаги 8-ТВ канали раҳбари Улуғбек Собиров уюштирган концертга келган оломоннинг кўприк устида тўпланиши сабаб бўлган эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
13 апрел 2021
Ўзбекистон нодавлат ташкилотларни рўйхатдан ўтказиш қоидаларини соддалаштириши ва фуқаролик жамияти овозларини қонунийлаштириши керак.  Яқинда Aдлия вазирлигининг нодавлат ташкилотлар бошқармаси ...
14 феврал 2020
Рассом Кирпи
3 июн 2021
“Абдулла Ғариб продакшн”, рассом Элсевар, рассом Туз ва “Элтуз” янги сиёсий сатирик анимацион фильмлар туркумининг 8-қисмини тақдим этади. Чиптаси ...
25 феврал 2021
(Муҳаммад Солиҳ аудиокитобининг давоми) Аскарликдан қайтганимда бир миллиятчи эдим. Аммо икки йил давомида ўқиганим бутун адабиётлар рус тилида эди. ...
Блоглар
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...