Асосий мавзулар
30 март 2019

“Ўзбекэнерго” Россия истаги билан учга бўлингани иддао қилинди

Президент Мирзиёев 27 март куни имзолаган қарорга кўра, “Ўзбекэнерго” акциядорлик жамияти “Иссиқлик электр станциялари” АЖ, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ, “Минтақавий электр тармоқлари” АЖга бўлинди.

Соҳанинг бўлиниши кутилаётгани ҳақида илгарироқ Podrobno.uz нашрига интервью берган ширкат раиси ўринбосари Феруз Қурбонов 1 мартга қадар мамлакат раҳбарига «Ўзбекэнерго»ни реструктуризация қилиш ҳақида таклифни олиб чиқишлари, ой охирида бу лойиҳа тасдиқланиши шартлигини билдирган эди.

«Яъни ҳар бир компания алоҳида хўжалик субъекти бўлади ва қандай қарор чиқаришни ўзлари ҳар қилишади», дея таъкидлаган эди у.

Ҳукумат қарорига кўра, янги ташкил этилган тузилмалар юридик шахс сифатида 50 фоиз акцияга эгалик қилишади. Бу янги пакет харид қилиниши ҳисобланмайди. Чунки бу «Ўзбекэнерго»нинг қайта ташкил этилиши доирасида амалга ошади, дея ёзди, жумладан, Фарғона.ру нашри.

Айни пайтда, мамлакат энергетика тузилмасининг «арраланиши»да Ўзбекистонда атом электр станциясини қуришни режалаган Россиянинг аралашуви борлиги иддао қилинмоқда.

«Чубайснинг изи?» (Чубайсов след?) сарлавҳали мақолада «Узметроном» нашри ушбу жараённинг маслаҳатчиларидан бири ўтган йил охирида мамлакатга жимгина келиб кетган РАО ЕЭС собиқ раҳбари Анатолий Чубайс бўлиши эҳтимоли ҳақида ёзди.

2018 йилнинг 19 октябрида Россия президенти ташрифи доирасида Ўзбекистонда Россия иштирокида АЭС қурилишига рамзий старт берилган эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
18 апрел 2022
Андижон вилоят, Избоскан тумани Луғумбек қишлоғидаги 25-мактабда география фани ўқитувчиси дарсга кеч қолиб келган 6-синф ўқувчисига 2 литр ариқ ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. Шу пайт менинг орқамдан ...
5 январ 2021
Рассом Элнур Эгамов суратга олган анимацион фильмда порахўрлик асорати ҳажв қилинади. Фильм ижодкорлари уни Сардоба cув омбори ҳалокатига 230 ...
23 март 2024
Москвадан даҳшатли хабар келди. Қуролланган одамлар «пикник» гуруҳининг концерти олдидан Москванинг «Crocus City» концерт залига бостириб киришди. Улар пулемёт билан ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...