Асосий мавзулар
20 апрел 2019

Қозоғистонда ўзбеклар минган яна бир автобус ҳалокатга учради

20 апрель куни Қозоғистоннинг Жамбул вилоятидаги «Тошкент-Олмаота» трассасида автобус ҳалокатга учради. Йўловчилари аксарият ўзбекистонликлар бўлган автобус ҳалокатида камида 11 киши ўлган.

«Озодлик» радиосининг қозоқ хизмати хабарига кўра, енгил автомобиль йўловчи автобуси билан тўқнашган.

Бошқа бир хабарга кўра, йўл четида тўхтаб турган юк машинасига урилган Toyota автомобилидан қочишга уринган автобус ағдарилган.

Воқеа жойида саккиз одам ҳалок бўлган, яна учта шахс шифохонада ўлган. Жами 32 шахс шифохонага ётқизилган.

Қозоғистонда Россияга кетаётган ўзбек мардикорлари минган автобусларнинг ҳалокатга учраши кейинги даврда кўп учрайдиган ҳолатга айланди.

Жорий йилнинг 4 февралида ҳам «Элтуз» нашри ўзбекистонлик 40 нафар йўловчи минган, икки нафар қозоқ ҳайдовчиси бошқарувида бўлган автобуснинг Қозоғистонда бузилгани ҳақида хабар берган эди.

Ўшанда 45 даража совуқда музлаб қолган ўзбеклар қутқарилган ва исиниш учун Когам қишлоғидаги мактабга олиб борилган эди.

«Элтуз» нашри ўтган йилнинг январида ҳам Россияга отланган, бузуқ автобусда музлаган 41 нафар ўзбекнинг қутқарилгани ҳақида ёзган эди.

Воқеадан уч тўрт кун аввал, 18 январь куни Оқтўба вилоятида рўй берган автобус ëнғинида 52 нафар ўзбекистонлик куйиб кул бўлган эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
5 ноябр 2019
«– Эээ, Фозилбек, узр, умуман танимабман-а, – дедим ва елкасига қоқиб қўйдим. Шу пайт Фозил бирданига инграб юборди. – Нима бўлди, Фозилбек? Яра бормиди елкангизда?  ...
10 март 2017
Ўзбекистон Президентининг қарорига кўра, 1 мартдан Ўзбекистондаги чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги барча тадбиркорлик субъектларида касса аппаратларининг бўлиши ...
9 феврал 2018
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 19 январь куни Сурхондарё вилоятининг Қизириқ тумани ҳокимлиги биносида ўтган вилоят фаоллари йиғилишида кўплаб МХХ ...
28 март 2017
Сўнгги вақтларда Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларида мамлакат таълим тизимининг абгор аҳволи ҳақида нисбатан танқидий мақолалар чоп этиляпти. Ҳақиқатан ҳам ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...