Асосий мавзулар
2 июн 2019

Чироқчида айиқни ўлдиришиб, мурдасини таҳқирлаб расмга тушишди

Қашқадарëнинг Чироқчи тумани Тутли маҳалласида 28 май куни маҳаллий овчи айиқни отиб ўлдирди.

Бу ҳақда Nuz. Uz нашри Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизматига таяниб маълум қилди. Бундан олдин ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментида “айиқ жасадини тахқирлаган ўзбек йигити” расми тарқалган ва сегмент ғазабига нишон бўлган эди.

Бош прокуратура маълумотига кўра¸ айниқни чироқчилик овчи Қаҳрамон Сулаймонов 16 калибрли ИЖ-17 ов милтиғи билан отиб ўлдирган:

“28 май куни Қашқадарëнинг Самарқанд вилоятига қўшни Тутли қишлоғига айиқ оралагани аҳолини қўрқитган.

Ўша куни қишлоқ турғунлари Ҳасан Тўраев¸ Рустам Сулаймонов ва Ҳайдар Очилов қурол сақлашга расман изни бор овчи Қаҳрамон Сулаймоновни чақириб, айиқни оттиришган”.

Ана шундан кейин Чироқчи тумани ИИБ ходими айиқ ўлигини туман марказига олиб келган.

Ветеринария хизмати айиқнинг қутурган ëки қутурмаганлигини текшириш учун жасадни қабул қилиб олган.

«Қизил китоб»га кирган айиқни отиб ташлаш ҳодисасини ўрганаëтган терговчилар “айиқполвонни ўлдирмаслик” мумкин эди, деган версияда ҳам жон борлигини айтишган.

Чунки айиқ аҳоли яшайдиган жойдан 20 метр узоқда ўлдирилган.

“Айиқ ўлдирувчилар” селфиси тармоқда тарқалиб ижтимоий медиа юзерлари ғазабига нишон бўлди.

Ўзбекистон қонунчилигида ўлган айиқ мурдасини таҳқирлаганларга жазо белгиланмаган.

Кўп ҳолларда «Қизил китоб»га кирган ноëб ҳайвонларни ҳавасга ўлдирганлар Ўзбекистонда жазоланмай қолади.

Дунëдаги энг сўнгги турон йўлбарси 1949 йили Ўзбекистоннинг Беруний туманида маҳаллий овчи тарафидан отиб ўлдирилганида бу овчи фахрий нишон билан тақдирланган эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
17 декабр 2020
Рассом Элсевар карикатураси
8 сентябр 2017
Ўтган ойда МТРКда рўй берган воқеалар Булгаковнинг «Ит юрак» қиссаси қаҳрамони профессор Преображенскийнинг машҳур гапини эслатади. «Фан ҳали ҳайвонни ...
6 октябр 2016
Сўнгги олинган хабарга кўра бир неча соат бурун ўзбек миршаблари икки нафар французни қўйиб юборишган. Кейин ҳуқуқ ҳимоячиси Елена ...
15 ноябр 2023
Тармоқ, яъни социал медиа ўзбек сегментида кузатишларимга кўра хотин-қизлар орасида ашаддий диний фанатизмга мойиллик кучли. Москва, Сеул, Истанбул ва ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...