Кўзқараш
15 ноябр 2023

Рассом Туз: Сурияга бориб қолган аёллар вазият қурбоними?

Тармоқ, яъни социал медиа ўзбек сегментида кузатишларимга кўра хотин-қизлар орасида ашаддий диний фанатизмга мойиллик кучли.

Москва, Сеул, Истанбул ва Прагада диний фанат ўзбек аëлларининг ҳам онлайн, ҳам офлайн клублари бор. Улар онгли равишда ўзлари назаарида тўғри деб билган ғоя учун ўлишга, ўлдиришга ëки мужоҳид эркакларга хотин бўлишга таппа-тайëр.

Шу маънода уларни «билмасдан Сурияга бориб қопти» деб хаспўшлаш нотўғри.

Юнисефнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси собиқ раҳбари Мунир Мамедзаде gazeta.uz-га берган интервьюсида Суриядаги лагерларда яна икки юзга яқин ўзбекистонлик бола ва хотинлар ватанига қайтарилишини кутаётгани ҳақида билдирди.

Мамедзе назарида Суриядаги жангарилар сафида урушган ўзбекистондик эркакларнинг болалари ва аёллари вазият қурбонидир.

Мамадзенинг бу гапи қисман тўғри. Болалар – вазият қурбони ҳамда вазият ҳосиласи.
Аммо ëши 18дан ошган, кўп ҳолларда олий маълумотли хотин-қизларнинг учта-тўртта давлат ошиб, Суриядаги жанг майдонида улар таъбирида, «кофирларни ўлдириш учун» кетиши бу уларнинг англанган сиëсий қароридир.

Бу қарор учун улар зиммасида катта масъулият бор. Бу ҳолда уларни «билмасдан одам ўлдириб қўйибди» дейиш ҳуқуқий нигилизм тупигини ҳосил қилади.

Ўзбекистон 2019 йилдан бошлаб ўтказилган “Меҳр” деб номланган бешта амалиёт доирасида Сурия, Ироқ ва Афғонистондан 531 нафар аёл ва болани Ўзбекистонга қайтарган эди.

Элтуз тасарруфидаги маълумотга кўра катта бюджет пули эвазига қайтарилган хотинлардан баъзилари айланма йўллар билан Мисрга бориб, диний фанатизмга фидокорликни давом қилдирмоқда.

Букрини гўр тузатади. Бу шунчаки ўзбек мақоли.

Рассом Туз

Тағин ўқинг
4 декабр 2017
Кўп пул ишлаб, машина ва уй олиш учун хотинини фоҳишаликка ундаган ўзбекистонлик эркак жиноий жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда 30 ...
17 декабр 2019
Сўконғичлиги билан ном чиқарган Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев 2 декабрь куни ижтимоий тармоқда тарқалган навбатдаги аудиоёзувида газ йўқлиги ...
24 ноябр 2022
Элтуз порталига келган навбатдаги 5 та шикоятни ўқиб эшиттирамиз. Дастлабки шикоят Самарқанддан. Ҳибсга олинган ўспирин юрак касалидан ўлганмиди? «Ассалому ...
29 ноябр 2024
РТ: Хафта Илон Маск учирган ракета каби зувв этиб айланди ва мен сизлар билан яна юзма юзман. МС: Ничиксизла мўччи ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...