Асосий мавзулар
19 июн 2019

Тошкентдаги пропискадан манфаатдорлар яна сасланди

Ўзбекистонда маҳалла раиси тили билан мамлакат пойтахти Тошкентда фуқароларни рўйхатга олиш тизимини янада кучайтириш, хусусан, маҳалладан маълумотнома олиш амалиётини тиклаш таклифи билдирилди.

Бир неча кун муқаддам Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ички ишлар вазирлиги мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида пойтахтдаги Қатортол маҳалла фуқаролар йиғини раиси Парда Эргашев маҳалладан маълумотнома бериш тизимини тиклаш, ижара шартномаларини участка нозири рўйхатидан ҳам ўтказишни йўлга қўйиш таклифини илгари сурди.

Бундай таклифлар бу каби давраларда ўз-ўзидан билдирилмайди. Одатда жамоатчилик қўйнига қўл солиб кўриш, кейинчалик эса таклифни амалиётга татбиқ этиш мақсадида шундай қилинади.

Тошкент шаҳрида прописка масаласи жамоатчиликнинг қаттиқ норозилигига сабаб бўлиши ортидан ҳозир пойтахтда бу борада анча енгилликлар яратилган.

Ижара шартномаси тузиш сезиларли даражада енгиллашгандан сўнг жараён муайян маънода ўзининг ҳуқуқий оқимига тушиб бормоқда.

Лекин бунинг ортидан маҳалла профилактика нозирлари ва маҳалла қўмитаси раҳбарияти чўнтагига тушадиган “чапдан келадиган” даромад камайди.

Масалан, илгари ҳамма жойда маҳалладан маълумотнома талаб этиларди. Бунинг ортидан маҳалла раислари яхшигина пул қиларди. Ҳозир бу амалиётга барҳам берилган.

Демакки, маҳалла раиси ноқонуний даромадидан айрилди. Шунинг учун унинг ИИВ матбуот анжуманида ўз чўнтагини ҳимоя қилиши табиийдир.

Илгари ижара нафақат уй эгаси, балки профилактика нозири иштирокисиз амалга ошиши даргумон эди. Энди эса нозир расман ижара шартномаси бўлган фуқарога тазйиқ ўтказиши қийинроқ.

Шундай экан, юқоридаги таклифлар нафақат маҳалла раиси, балки ИИВ ходимларининг дилидаги гаплар эканига шубҳа йўқ.

Исбот шуки, матбуот анжуманида қатнашган ИИВ вакили бир неча фуқаро битта янги уйни биргаликда сотиб олиб, пропискага ўтиб кетаётганини қонундаги “лазейка”, деб атади ва бунга қарши фикрлар билдирди.

Унинг айтишича, бундай ҳолатда Тошкентга доимий рўйхатга ўтиш ҳатто судгача етиб бормоқда ва судлар фуқаролар фойдасига ҳукм чиқаряпти.

Айнан шу баёнот сабабли Олий суд ИИВдан узр сўрашни талаб қилди. Жумладан, Олий суд “суд томонидан шахсни турар жойга доимий пропискага қўйиш ёки пропискадан чиқариш судлар ваколатига кирмаслиги”ни таъкидлади ва ИИВ мулозимини нотўғри фикр билдиришда айблади.

Энг қизиғи, Олий суд Тошкентда доимий прописканинг ҳозирги ҳолати конституцияга зидлигини айтмаяпти, балки, мантиқан, суд фуқаролар тарафини олаётганига ўзининг айби йўқлигини иддао қиляпти.

Ҳолбуки, Тошкентда эркин пропискадан ўтиш фуқароларнинг қонуний ҳуқуқи эканини, ҳозирги амалиёт бу ҳуқуқларнинг қўпол тарзда бузилиши эканини айтиш эмасмиди Олий суднинг вазифаси (Конституцион суд оғзига, агар тили бўлса, мум тишлагандан кейин бошқа кимда бор бундай функция) эмасмиди бу ўринда?!

Афсуски, ҳатто Олий суд ҳам ўзимизга мос, ўзимизга хос. Шунинг учун керак жойда демократик дунё тажрибасига ишора қилишдан ҳам қайтмайди.

“…Дунё тажрибасида эса нотўғри ёки асосланмаган фикр билдириб қўйган мансабдор шахс тез фурсатда ўз хатосини тўғрилаб, узр сўрайди”, дейди Олий суд судлар ҳақида “хато гапириб қўйган” ИИВ мулозимига қарата.

Ана сизга масхарабозлик.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, Ўзбекистон фуқароларининг катта қисми Тошкентдаги прописка тизимини конституцияга зид деб ҳисоблайди.

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати томонидан Telegram тармоғида ўтказилган сўровда қатнашганларнинг 49 фоизи Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий рўйхатдан ўтиш тартиби конституцияга зид эканини айтган.

“Элтуз”нинг Ўзбекистондаги ҳамкори

Тағин ўқинг
28 сентябр 2016
Совет Ўзбекистони пайтида оддий расссомлар пахта терган бўлишса, катта рассомлар пахтакорлар сувратини чизишган. СССР давридаги пахта сафарбарлиги оддий одамлар ...
21 феврал 2018
Молиявий пирамида яратган чинозлик тадбиркор, 40 ёшли Аҳмад Турсунбоев 13 йилга ҳукм этилди. Амнистия қўлланиб, жазо тўртдан бирга қисқартирилди. ...
30 ноябр 2017
Ноябрь охирига келиб Мирзиёевнинг «қишлоқлардаги ҳар бир хонадоннинг товуқ боқиши ва лимон етиштириши»га имкон яратишга оид ташаббуси ўзини оқламагани ...
11 июл 2016
Украина ва Россия ижтимоий тармоқларида мақсади аёллар ва қизларга нисбатан қилинган шилқимлик ва жинсий зўравонликка жамоатчилик эътиборини тортишга қаратилган ...
Блоглар
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...
10 октябр 2024
Юксалиш мактабининг гендер айирмачиликка асосланган бошқаруви ҳақидаги мақолага ўқувчилар икки хил муносабат билдирди. Бир сурув ...