Асосий мавзулар
3 сентябр 2019

«Шарқ тароналари» фестивали арафасида дайди итларнинг ўлдирилиши жамоатчиликни шокка солди

Самарқандда 27 август куни ўтган “Шарқ тароналари” фестивали арафасида дайди итлар ва мушукларнинг оммавий ўлдирилиши жамоатчилик норозилигига сабаб бўлди. 

“Кеча кечқурун менинг итимни ваҳшийларча ўлдиришди. Уларни ҳайвон деб аташ ҳайвонлар учун ҳақоратли. Одаммас улар”, дея ёзди фейсбук юзери Алика Абдуллаева.

Унинг ёзишича, шаҳарга дабдабали байрам тусини бериш учун Самарқандни дайди итлардан тозалашга буйруқ беришган. Маҳаллалар бўйлаб рейд ўтказишган. Итларни қутуришга қарши эмлаш баҳонасида уйма-уй юришган.

“Кимдир рози бўлди, кимдир йўқ. Рози бўлганлар итларидан айрилишди. Улар қаерда ит ҳургани эшитилса, девордан заҳарланган сосиска ирғитишди. Шундай қилиб, менинг итимни ва қўшниларимизнинг итларини ўлдиришди”, дея эслайди Алика итларга қилинган ёвузликлар ҳақида.

У ўз постида, шунингдек, заҳарланган ити ўлими даҳшатини тасвирлайди:

“Кучугим чийиллаб, ақлдан озган алфозда чопиб уйга кирди. Кейин чарх уриб айлана бошлади. Мен нима бўлганини дарров англай олмадим. Унинг бутун ички аъзолари бир лаҳзада тўкилиб бўлган эди. У чеккан изтиробни тасвирлаш қийин. Оғир азоб ва галлюцинация. Кейин у йиқилди, талваса бошланди. Ва ажали етди…”.

Бир гуруҳ жамоатчилик фаоллари 31 август куни сиёсий таҳлилчи Алишер Илҳомов ташаббуси билан халқ таълими вазири Шерзод Шерматовга болаларни ҳайвонотга меҳр-шафқат руҳида тарбиялаш юзасидан  петиция мурожаати йўллашди.

“Бу йилги фестиваль тарихга нафақат айни ноинсоний ва ҳаддан ташқари шафқатсиз акция билан кирди. Энг муҳими, болалар бу акция гувоҳи бўлишди”, дейилади, жумладан, мурожаатда.

Таълим вазирига дайди уй ҳайвонларининг ўлдирилиши болаларга қандай таъсир этиши, бу ҳолатга Халқ таълими вазирлиги жавобгар экани, шунингдек, ҳали ҳам “вазиятни тузатиш” мумкинлиги билдирилди.

Шу билан бирга, петиция ташаббусчилари вазирликка мактаб ўқувчилари иштирокида жониворларни асраш, уларга бошпана бериш юзасидан тадбирлар, танловлар ўтказиш, бу тадбирларга ҳомийлар ёрдамини жалб этишни таклиф қилишди. 

Мурожаатни эмейл ва мессенжер орқали жўнатганини билдирган Алишер Илҳомов 2 сентябрь куни вазирнинг жавоб хатини олганини маълум қилди.

Илҳомов вазирлик ўз хатида фактларни инкор этмаганини, энг муҳими, умидлантирувчи жавоб бўлгани, дайди уй ҳайвонлари учун тирик бурчаклар, бошпаналар ташкил қилишга хайрихоҳлик билдирилганини айтди. 

Давлат мулозимининг тезгина жавобидан руҳланган Алишер Илҳомов ўз тарафдорларига халқ таълими вазири Шерматовга аниқ таклифлардан иборат иккинчи мурожаатини ҳозирлаганини маълум қилди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
27 январ 2023
РТ: Сиз билан яна гурунглашиш насиб этганидан ичимга сиғмай севиниб ўтирибман.  МС: Ничиксизлар, жоллимисизлар, мўччи бика, хўжик биррилар… Бормисиз, ...
20 март 2023
Устоз рассом Вячеслав ака Охунов Тошкентдан Америкага етиб келди. Нью-Йорк жанубий шарқида жойлашган Куинс маҳалласидаги Кеннеди аэропорти деворига ишланган ...
8 январ 2016
Биз собиқ банкир, моҳир тадбиркор, эндиликда эса сиёсий маҳбус Рустам Усмоновнинг китобидан парчалар эълон қилишни давом эттирамиз. 1998 йилда, ...
13 ноябр 2020
Ҳазратим, очликдан ўлдим, егани нон бер менга, Кофир ўлғайман агар десамки, баҳмон бер менга. Мошу буғдойу гуруч берким, шулар ...
Блоглар
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...