Асосий мавзулар
12 декабр 2019

Имон Каримова: Онамнинг ишини қийноқларда айбланган терговчи олиб бормоқда

Гулнора Каримованинг Лондонда яшаётган қизи Имон Каримова Instagram саҳифасида онаси устидан бораëтган терговга оид янги маълумотни эълон қилди.

Унинг ёзишича, Гулнора Каримованинг жиноят ишини тергов қилаётган терговчи 2018 йили “тергов ишлари”нинг бирида ноқонуний қийноқлар ва қотиллик содир этган.  

Бухоро вилоятилик терговчи Расул Йўлдошев айни пайтда аввалдан ўрганиб қолган иш усуллари ва тактикаси воситада Гулнора Каримовага ҳар сафар болаларининг исмини эслатган ва очиқдан-очиқ таҳдид қилган ҳолда босим ўтказишга ҳаракат қилмоқда. Аввалроқ, 2018 йилда у ҳарбий суд томонидан бухоролик тадбиркор Илҳом Ибодовни калтаклаш, қийноққа солиш ва ўлдиришда айбланган эди. Терговчи Расул Йўлдошев ва “ҳамкасблари”га қарши 08/26616-18 рақамли жиноят иши қўзғатилганди. 

Таъкидлаш керакки, президент ушбу воқеалардан хабардор эди, ички ишлар бўлими ва унинг ходимлари томонидан йўл қўйилган қонунбузарлик фактлари ва суратлари ҳақида шахсан маълум қилганди ва “бу жиноятларни  содир этган терговчиларнинг фамилиялари маълум экани”ни билдирганди. 

Афсуски, адолат қарор топмади ва терговчи Расул Йўлдошев ҳозир нафақат амалда қотилликда иштироки учун жазосиз қолди, балки лавозими оширилиб, Ўзбекистон Бош прокуратурасининг ўта муҳим ишлар бўйича терговчиси, подполковник ва, шунингдек, адлия маслаҳатчиси бўлди. У ишларни ўзи ўрганган тарзда амалга оширишда давом этади. Бу эса ҳукуматга Гулнора Каримованикидек буюртма ва сиёсий ишларни юритишда қулай бўлишига замин яратиши кўриниб турибди. Ҳукумат президентнинг ўзи ноқонуний хатти-ҳаракатларда айблаган бу терговчига қарши қонунда белгиланган қоидаларни қўллаши эҳтимоли кам. Аксинча, у шунда сиёсий ишлар учун бир восита вазифасини ўтайди ва ҳукумат бу каби кимсаларни мукофотлашни хуш кўради”, дейилади 9 декабрь куни Имон Каримова эълон қилган маълумотда.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
23 май 2019
Лас-Вегас – гуноҳлар шаҳри. Аҳолиси ярим миллион, даромади казино ва қимордан келадиган бу шаҳарда бир нечта масжид бор, бугунги ...
22 ноябр 2016
Ўзбекистон расмий матбуоти Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг мамлакатга ташрифини ёритишда фақат ЎзА томонидан берилган расмий хабарларга таянди. Аввало, ...
8 сентябр 2018
Стокгольм судида Telia ширкати ва Гулнора Каримова ўртасидаги коррупция ишини кузатаётган SVT телеканали журналисти Элин Йоннссон “Элтуз” мухбири билан ...
2 ноябр 2016
“Халқ сўзи” газетаси (29.10) “Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан ўтказилган навбатдаги сўровнинг натижалари ҳақида мақола эълон қилди. ...
Блоглар
16 январ 2020
Ўзбекистон адлия вазири Русланбек Давлетов шу йилнинг 10 январь куни “Эрк” демократик партияси бош котиби ...
9 январ 2020
Евро-Осиё Иқтисодий Иттифоқига кириш-кирмаслик масаласи бўйича Ўзбекистонда бошланган қизғин муҳокамалардан четда тура олмаяпман. Виждоним йўл ...
6 январ 2020
АОКА блогер ва журналистларни сотиб олиши эмас, ҳуқуқий қўллаб-қувватлаши зарур. Унинг баёнотлари жуда кулгили. Ваколатлари ...