Асосий мавзулар
23 октябр 2020

Гулнора Каримованинг «ўпкаси яллиғланган»

Гулнора Каримованинг қизи Имон ўзининг фейсбук саҳифасида 22 октябрь куни ёзишича, Зангиотадаги 21-колонияда сақланаётган онасининг соғлиғи анча ёмонлашган ва унга керакли тиббий муолажалар қилинмаётир.

Сўнгги бир неча кун ичида Гулнора Каримованинг аҳволи оғирлашганини билдик, – дея ёзади Имон Каримова. – Адвокатларимизнинг телефон орқали хабар беришича, ҳозир Гулнора ўпканинг икки томонлама ҳам кучли яллиғлангани ҳолда санитария бўлимига ётқизилган. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмаяпти, ковид-19 га тест топширишга рухсат берилмаяпти, даволаниш учун дори-дармон ва аппаратлар бериш ҳам тақиқланган. 

Имон Каримованинг иддао қилишича, онасининг адвокатлари, фарзандлари ва яқинлари томонидан уни даволаш учун қаратилган саъй-ҳаракатлар Ўзбекистон президенти маъмуриятининг буйруғига асосан қасддан чеклаб қўйилмоқда. 

Унинг қайд этишича: “У (Гулнора Каримова) жойлашган КИН-21 биносининг икки ходими сўзларига кўра, 19 октябрь куни эрталаб Зангиота зонаси бошлиғи кабинетига президент маъмуриятидан қўнғироқ бўлган. Суҳбат бўлиб ўтганидан сўнг бино бошлиғи Гулруҳ Каримова санитария бўлимидаги ҳар бир ходимга ҳозирча “юқоридан” буйруқ бўлмагунча, Гулнора Каримовага ёрдам кўрсатиш тақиқланганини шахсан хабар қилади”.

Имон Каримова ўз постида бу ишда бош вазир Абдулла Ариповнинг қўли борлигига ишора қилган:

– … Гулруҳ Каримова буйруқ Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов томонидан маъмурият орқали етиб келганига шаъма қилмоқда. Телекоммуникация вазири бўлган пайтида МТС, Билайн ва Телия каби компанияларнинг Ўзбекистон телекоммуникация бозорида олигополия яратишига айнан Абдулла Ариповнинг имзоси имкон берганини, эҳтимол,  юртимиздаги барча одамлар эсласа керак.

Ўзбекистон собиқ президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримова 2015-2020 йилларда Ўзбекистонда иқтисодий жиноятлари учун уч марта қайта судланган.

Сўнгги бор шу йилнинг март ойида чиқарилган ҳукмга асосан Гулнора Каримовага 13 йил 4 ойлик қамоқ жазоси тайинлаган.

Тергов маълумотларига кўра, Гулнора Каримова 12 йил давомида 51,1 миллиард сўмлик активларга эгалик қилган уюшган гуруҳни назорат қилган. Бундан ташқари, Г. Каримова қарийб 2 миллиард доллар миқдоридаги хорижий валютани яширганликда гумонланган.

Ўзбекистон ҳукумати Гулнорани бутунлай изоляция қилгани ва тизимли сиёсий тергови учун танқидга учраб келади. 

Тағин ўқинг
14 март 2018
Рассом Кирпи Eltuz.com
20 октябр 2016
18-19 октябр кунлари Швеция пойтахтида ўтган тадбирларда Ўзбекистондаги бугунги сиёсат, Сўз эркинлиги, виждон маҳкумлари ва пахтачиликдаги мажбурий меҳнат муаммолари ...
4 апрел 2023
1914 йилнинг 4 апрелида Тошкентда ҳунарманд оиласидан чиққан Убайдулла Хўжаев (Убайдулла Асадуллахўжаев) «Садои Туркистон» газетасини ташкил этди. Бу газета ...
29 декабр 2019
«Каримов даврида ҳамма дарахтлар кесилиб кетибди. Ит йилида кесишга арча ҳам қолмабди». Ўзбекистондаги кўплаб тарихий хиёбонларга қирон келтирган президент ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...