Асосий мавзулар
31 март 2022

Янги ҳисобот: Коррупция пулларини қайтаришда шаффофлик таъминлансин

Ўзбекистон форуми (Uzbek Forum) ва Transparency International ташкилотининг Россия бўлими 29 март куни Гулнора Каримова пулларини Ўзбекистонга қайтариш жараёнида шаффофликнинг таъминланишига бағишланган янги қўшма ҳисоботини чоп қилди.

Янги ҳисобот муаллифлари Ўзбекистондаги фуқаролик жамиятини Гулнора Каримованинг коррупция йўллари билан пулларини Ўзбекистонга шаффоф тарзда қайтариш учун мустақил ташкилотлар тузишга чақиради.

Ўзбекистонда сўнгги йилларда БМТнинг Коррупцияга қарши конвенцияси бобларини амалга ошириш бўйича муҳим ислоҳотлар амалга оширилган, бироқ, кенг тарқалган қариндош-уруғчилик, асосий институтларга сиёсий аралашув, коррупсия жиноятларининг жазосиз қолиши бу ислоҳотларни амалда амалга оширишга тўсқинлик қилмоқда, дейилади ҳисоботда.

Ҳисоботда давлат харидлари ва давлат секторига ишга қабул қилишда шаффофлик ва масъулиятни оширишга қаратилган саъй-ҳаракатларга қарамасдан, қонунчиликдаги бўшлиқлар ва ижро этилмаётганлиги ушбу соҳалардаги чинакам тараққиётга қандай тўсқинлик қилаётгани кўрсатилган.

Ўзбекистонда амалдорларнинг коррупция даромадларига оид ахборотларни олиш асосий муаммо эканлиги, чунки ахборот сўровлари кўпинча давлат органлари томонидан рад этилиши ёки эътиборга олинмаслиги ва бундай рад этишга суд томонидан эътирозлар самарасиз бўлиб қолиши, шунингдек қонунчиликда масалан, «давлат мансабдор шахси» таърифининг умуман йўқлиги каби муаммолар борлиги айтилган.

Ҳисоботда Гулнора Каримованинг ноқонуний йўллар билан тўплаган активларини қайтариш бўйича давом этаётган жараёнларда ҳам шаффофлик ва фуқаролик жамиятининг иштироки жуда зарурлиги билдирилган.

Ҳисобот муаллифларига кўра, айни пайтда Ўзбекистон АҚШ ва Швейцариядан Гулнора Каримованинг музлатиб қўйилган 1 миллиард 300 миллион доллардан ортиқ пулини қайтариш жараёнини бошлаган.

15 февраль куни Ўзбекистон Адлия вазирлиги марҳум президентнинг қамоқдаги тўнғич қизига нисбатан пул ювиш билан боғлиқ жиноят иши доирасида мусодара қилинган маблағларни қайтариш учун БМТнинг кўп томонлама траст жамғармаси ташкил этилишини маълум қилган.

Адлия вазирлигига кўра, Франциядан Каримованинг $10 миллион қийматидаги активлари Ўзбекистонга қайтарилган, яна 131 миллион АҚШ доллари қийматидаги активлар «Ўзбекистонга қайтарилишга тайёр».

Гулнора Каримоваадан мусодара қилинган мол-мулкларни Ўзбекистонга қайтариш бўйича инсон ҳуқуқлари ташкилотларидан иборат коалиция – Uzbek Asset Return Network бу борада кўп томонлама механизм яратилаётганини олқишлади.

Айни пайтда гуруҳ ўз баёнотида қайтарилган пуллар ўзбек халқи манфаати йўлида сарфланиши ва бу “шаффоф ва ҳисобдорлик” асосида бўлиши кераклигини ҳам билдирди.

Гуруҳнинг 15 февраль кунги баёнотида маблағлар талон-торож қилинишининг олди олиниши учун мустақил аудиторлар ва маҳаллий фуқаролик жамияти фаоллари ҳам бу жараёнга жалб этилиши ва шаффоф ҳисоб бериш тизими йўлга қўйилиши лозимлиги айтилади.

Бироқ ҳисобот муаллифларига кўра, Швейцария ва Ўзбекистон ўртасидаги дастлабки ўзаро англашув меморандумида қайтиш жараёни шаффоф ва фуқаролик жамиятини қамраб олувчи тарзда ўтказиш ваъда қилинган бўлса-да, музокаралар ва қайтариш жараёнлари ҳамон сир сақланмоқда. Ўзбекистонда коррупцияга қарши қонунлар ижроси суст таъминланаётгани ҳисобга олиниб, ватанга қайтарилган мол-мулкни қайтариш жараёни ва бошқаруви фуқаролик жамияти фаол иштирокида шаффоф назорат остида бўлиши керак.

Тағин ўқинг
6 сентябр 2017
5 сентябрда Ўзбекистонда конвертация очилиши билан, ҳорижий валюта фақат конверсион карточкаларга ўтказиш орқали сотилиши маълум бўлди. Гарчи расман Ўзбекистон ...
4 май 2016
Eltuz.com маҳаллий қўшиқчи ва санъаткорларни турли чегаралардан чиқмасликка даъват қилиб келаётган ўзбек мулозимлари ҳажв этилган рассом Тузнинг янги карикатурасини ...
5 август 2019
Ҳайдовчиларни қайта тайёрлаш ва бу ҳақда сертификат бериш тизимини тўлалигича монополия қилиб олган “Avtotest Report” МЧЖнинг кутилмаганда “ўйиндан чиқиши”ни ...
28 март 2016
Наврўз мавзусини давом эттирган «Адолат» газетаси бу байрам эскилик сарқити, диний маросим сифатида тақиқланган, ҳатто коммунист амалдорлар қишлоқма-қишлоқ юриб, ...
Блоглар
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...