Асосий мавзулар
1 июл 2022

Мамлакат бирлиги ва бўлинмаслиги масаласида барчани ҳамжиҳатликка чақирамиз

Нукусдаги норози гуруҳ кўчага одам олиб чиқишга муваффақ бўлди. Буни 1 июль куни телеграм саҳифасида бир қадар ëритдик. Элтуз ўзини Нукусдаги норози группа матбуот котиби деб атаган шахс билан алоқада. Аммо норозилар гуруҳининг бу чиқиши бутун Қорақалпоғистон сиëсий иродасини билдирмайди.

Амударë, Тўрткўл, Беруний, Эллиққала ва Хўжайлидаги одамлар билан гаплашдим. Улар низо чиқишини истамасликларини очиқ айтишди. Аснода Ўзбекистондаги сепаратизмни қўлловчи бошқа гуруҳлар овози ҳам чиқа бошлади. Бу жиддий сигнал. Азизлар, Ўзбекистонда сепаратизм билан боғлиқ низо гирдобига тушиш каби люксимиз йўқ бизларнинг.

Конституцияга ўзгартириш киритишида ҳуқуқий муаммо йўқ. Тўғри қадам бу. Унитар давлат таркибида яна бир суверен тузилма бўла олмайди. Шу кунларда ДАВЛАТ ўзининг давлат эканини кўрсатиши керак. Жиддийлик ва азму қарор – энг муҳим жиҳат. Ëн бериш ва эмоциялар асирига тушиш бундай пайтда тўғри келмайди. Шу билан бирга куч ишлатар тизимлар ўта эҳтиëткорлик билан ҳаракат қилиши ва куч қўллашдан иложи бор қадар тийилиши керак. Зотан ўзбеклар ва қорақалпоқлар орасида низо тарихи йўқ. Мамлакат бирлиги ва бўлинмаслиги масаласида барчани ҳамжиҳатликка чақирамиз.

Элтуз жамоаси

Тағин ўқинг
16 май 2019
Ҳақиқатга қайси томонидан қарасанг ҳам бир хил кўринади, дейишади. Маҳмуд Ражаб -шоир, ёзувчи, шу миллатнинг чин бир фидоийси, Матназар ...
11 январ 2021
Сурхондарёда ҳайвонот боғи ходимлари кийик гўштини Янги йил дастурхонига тортмоқчи бўлишгани борасидаги айбловларни Термиз шаҳри прокуратураси ўрганмоқда.  Прокуратура “Элтуз” ...
9 май 2022
Абдулазиз Маҳмудов бир неча бор мендан видео интервю олишни сўраган. Бунга вақт ҳам, истак ҳам бўлгани йўқ. Мен унинг ...
30 ноябр 2016
26 минут давом этган ББС ўзбек хизмати мухбири Ибрат Cафо билан суҳбати чоғида кичик Ислом Каримов шунингдек онаси Гулнора ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...