Асосий мавзулар
22 октябр 2022

Тошкент музейидаги «Чўмилаëтган аëл» магнити

Шу кунларда Лихтенштейн Князлигида ўтказилган маданий тадбирда, “Yuzuk e.V.“ нодавлат нотижорат ташкилоти ижрочи директори Дилбар Ғаффорованинг, «Ўзбекистон тасвирий санъати» мавзуидаги ғайриоддий тақдимоти йиғилганларда катта қизиқиш уйғотди.

Юртимизнинг қадимий тарихи, Буюк Ипак йўли, этнографик маданиятига оид, кутилган ва одатий маълумотлар тақдимотнинг кичик бир қисми бўлди холос. Асосий урғу Тошкент, Нукус, Урганчдаги музейларида авайлаб сақланиб келинаетган, Европа классик рассомларининг машҳур асарларига қаратилди.

Ўзбекистонда Беллоли, Бенуа, Кандинский, Куинжи, Малевич, Шишкин, Репин, Серов каби бутун дунёга машхур рассомларининг Марказий Осиёдаги энг бой коллекцияси мавжуд.

Маданий тадбир Лихтенштейн давлат музейи, Ўзбекистон Республикасининг Франкфурт-Майн шаҳридаги Бош консуллиги ва Татяна Ворм-Савосская ҳамкорлигида ташкил этилди.

Ҳозирда Германия фуқароси бўлган, асли термизлик виртуоз мусиқачи Татяна Ворм-Савосская Тошкентдаги Давлат консерваториясида таҳсил олган. Татьяна, тадбирда «Шарқ ва Ғарб учрашуви» номли концерт дастурини тақдим қилиб, Бах, Рахманинов ва профессор Аваз Мансуров куйларини ижро этди. Мусиқачи ўз фаолияти билан Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги маданий алоқаларни ривожлантиришга улкан ҳисса қўшмоқда.

Шунингдек дастурда Ўзбекистон Республикаси Бош консуллиги ходимлари иштирок этиб, Ўзбекистон ва ўзбек тили ҳақида кенг маълумот беришди, Ватанимиз ҳақида қисқа метражли фильм намойиш этилди. Ўзбекистон Республикаси Бош консуллиги бошчилигида шу каби тадбир аллақачон Шветцинген шаҳрида ўтказилган бўлиб, яқин келажакда Карлсруэ шаҳрида ҳам Татяна Ворм-Савосская билан ҳамкорликда маданий тадбир ўтказиш режалаштирилмоқда.
Кеча сўнгида, юқорида тилга олинган, Ўзбекистонда тасвирий санъатнинг ривожланиши тўғрисида презентация бўлди.

Кечанинг фахрий меҳмонлари орасида князь Юрьевский (Александр II Романовнинг невараси) ва унинг рафиқаси княгиня Эликонида Юрьевская ҳам бор эди, улар Тошкентдаги санъаи музейида сақланаётган, Беллолининг «Чўмилаетган гўзал» картинасини кўриб хайратланишди ва асар ҳақидаги маълумотларга қизиқиб қолишди. Картина 19 аср охири 20 аср бошларида, Романовлар хонадонидан бўлган буюк князь Николай Константиновичнинг бадиий тўпламида жой олган дурдона асар, князнинг фахри эди. Ушбу ноёб санъат асарининг машхурлиги нафақат рассом маҳорати, балки унинг атрофидаги афсоналар билан ҳам боғлиқ. Санъатшунос Борис Чуховичнинг маълумотларига кўра, расмни девор ичига яширилиши ва гуёки унинг 20-асрнинг 30-йилларида қайта топилиши ҳақидаги ҳикоялар ҳақиқатдан йироқ. Тадбир қатнашчилари Нукус шаҳридаги Савицкий номидаги Қорақалпоғистон санъат музейи, Урганч шаҳридаги замонавий санъат музейи (CAMUZ) даги бадиий коллекцияларни томоша қилиш, умуман олганда Ўзбекистонга ташриф буюриш истагини билдиришди.

Дилбар Ғаффорованинг тақдимоти хронологик услубда тузилган бўлиб, улкан давр ичида ранг тасвир санъати ривожланиши тарихи, турфа маданиятлар таъсирида шаклланган янги жанрлар мавзусига бағишланди. Антик давр тасвирий санъати Фаёз-тепа, Варахша ва Афросиёб харобаларидан топилган девоий расмлар мисолида, Ўзбекистоннинг замонавий тасвирий санъати эса хозирда фаолият юритаётган иқтидорли рассомлар асарлари мисолида кўрсатилди.
Мамлакатимиздаги турфалик, замонавий санъат соҳасида фикр ва жанрлар эркинлиги, Ўзбекистоннинг замонавий дунёга очиқлиги кўрсаткичидир.

“Yuzuk e.V.“ нодавлат ва нотижорат жамияти келгусида Туризм ва маданий мерос вазирлиги билан ҳамкорликда турли лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирган. Лихтенштейн давлат музейи раҳбарияти билан мулоқот ҳам жуда самарали бўлиб, музей директори Райнер Волкоммер Ўзбекистоннинг замонавий рассомларига қизиқиши ва «Yuzuk e.V.» жамоаси билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди.

Лихтенштейн Князлиги митти давлат (160 км²) бўлишига қарамай, у юқори турмуш даражасига эга, молиявий салоҳияти юқори, ривожланган мамлакатдир. Туризм сохаси, Лихтенштэйн иқтисодиётининг асосий тармоқларидан биридир.

@eltuz

Тағин ўқинг
26 феврал 2024
Тарихчи олим Анвар Назир 2018 йилнинг 26 феврал куни «Элтуз» нашрига Қўқонда Қўқон мухториятининг 100 йиллиги тадбирини ўтказишга рухсат ...
19 июн 2018
Россия Федерацияси Марказий банки 2018 йил 1 чораги бўйича хусусий шахсларнинг Россиядан бошқа мамлакатларга жўнатмалари статистикасини эълон қилди. МДҲ ...
10 сентябр 2018
Кескин қарашлари билан ижтимоий тармоқда танилган жиззахлик тадқиқотчи Рафаэл Сатторов «Элтуз» мухбири билан суҳбатда Ўзбекистондаги тузумни «архаик неофеодал жамият», ...
Блоглар
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...