сешанба,
24 декабр 2024
13 апрел 2024
Истанбулда бир ўзбек иккинчисини отиб қўйди
Жорий йилнинг 9 апрел куни Истанбул вилояти Фотиҳ туманида вақтинчалик ишлаш учун келган ўзбекистонлик икки нафар фуқаро Инстаграм тармоғига тўппонча билан видео олиб жойламоқчи бўлган.
22 ёшли С. Геббаров ҳонадоши ва ўртоғи У. Раҳматиллоев томонидан отиб қўйилган.
С. Геббаров бош қисмига олинган ўқ натижасида ўша ерда вафот этган. У. Раҳматиллоев эса маҳаллий полиция томонидан ушланган.
У. Раҳматиллоевнинг кўрсатмасига кўра, икки ўртоқ арафа куни биргаликда ифтор қилиб, гаплашиб ўтиришган.
С. Геббаров тўппонча билан видео олмоқчи бўлган.
У. Раҳматиллоев тўппончани ўқсиз деб ўйлаб билмасдан отиб қўйган.
Вафот этган ватандошимизнинг жасадини мамлакатимизга юбориш бўйича ишлар олиб борилмоқда, дея хабар берди Туркиядаги консулхонаси.