Асосий мавзулар
1 октябр 2024

Алламжонов кетди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан Комил Исмоилович Алламжонов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Президент Администрацияси Ахборот сиёсати департаментининг раҳбари лавозимидан озод этилди.

Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов ўз телеграм саҳифасида маълум қилди.

“Комил Алламжонов юртимизда сўз эркинлигини ривожлантириш, давлат органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш ва халқ таълими тизимини такомиллаштириш бўйича Президентимиз Ш.М. Мирзиёев белгилаб берган устувор вазифаларни амалга оширишда катта натижаларга эришди.

Комил Исмоилович билан яқиндан ишлаган кўп сонли ҳамкасбларимиз қаторида унинг касбий маҳоратини юксак баҳолаб, келгусидаги фаолиятида улкан зафар ва муваффақиятлар тилаб қоламан,” деб ёзди Шерзод Асадов.
Аммо у Комил Алламжоновнинг қандай ишга ўтганини ёзмаган.

Лекин, нима бўлганида ҳам, Комил Алламжоновнинг Президент Администрацияси Ахборот сиёсати департаментининг раҳбари лавозимидан озод этилиши келгуси ойга белгиланган сайловдан олдинги энг катта янгилик деб бемалол айтса бўлади.

Президент матбуот котиби Алламжоновга қандай вазифа берилгани ҳақида ҳеч нарса дегани йўқ.

Унинг лавозими кўтариладими ёки буткул четлатиладими?

Балки бу катта бир ўйиннинг бир қисмидир?

Кутамиз, кўрамиз.

Нима бўлганида ҳам Комил Алламжонов йўқолиб қоладиган одам эмас.

Тағин ўқинг
1 сентябр 2016
Ўзбекистондаги жорий қоидага кўра, Тошкент ҳукумати амалдорлари ва президент учун аталган байрам бир кун бурун нишонланади, ундан ҳам илгари ...
13 июл 2016
Турли нашрлар ва ижтимоий тармоқларда Ўзбекнаво рахбари Фарҳод Жўраевнинг хонандага саҳнага чиқиш эмас, руҳшуносга учраш тавсиясини бергани ҳақидаги хабар ...
8 август 2024
«Арабистон тупроғида бола туғиш» мақсадидаги хотинлар ва уларни етаклаб кетаётган эркаклар. Арабистонда ўқилган шаърий никоҳга реклама тус бера бошлаган ...
18 сентябр 2017
Мамлакатимизда ўзгаришлар бошлангандан сўнг матбуотда «нима қилсак мамлакатимиз юксалади» мазмунидаги кўплаб мақолалар чоп этилди, этилмоқда. Буларнинг баъзисини ўқиб кулгингиз ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...