Асосий мавзулар
7 октябр 2024

Инсоний туйғуларни чеклаб исёнсиз жамият қуриш

Инсоннинг туғма биологик қобилиятларини чеклаш, унинг онгини примитив туйғулар билан тўлдириш орқали  унинг ис ён қилиш, норозилик билдиришга бўлган истакларини йўқ қилиш мумкин. 

1956-йилда файласуф Гюнтер Андерс қуйидаги фикрни ёзган:

«Ҳар қандай қўзғолонни бостириш учун зўравонлик ишлатишга ҳожат йўқ. Гитлерникига ўхшаш усуллар энди эскирган. Шунчаки, шундай кучли жамоавий шартланиш яратиш кифоя қиладики, қўзғолон ғояси инсонларнинг онгига келмасин, бўлди. Идеал йўл – инсонларни туғилганидан бошлаб шакллантириб, уларнинг туғма биологик қобилиятларини чеклашдир.

Шундан сўнг, биз шартланишни давом эттирамиз ва таълимни кескин қисқартирамиз, уни фақат касбий кўникмаларни эгаллаш зарурати билан чеклаймиз. Билимсиз одамнинг дунёқараши чекланган бўлади ва фикри қанча юзаки ишларга банд бўлса, исён қилиш қобилияти шунча камаяди.

Биз илм-фанга киришни тобора қийин ва элитар қилишимиз керак, одамлар ва илм ўртасида жарлик яратишимиз ва оммага тақдим этилган маълумотлар исёнкорлик мазмунига эга бўлмаслигини таъминлашимиз керак.

Асосийси, ғоясиз бўлишдир. Бу ерда ҳам бевосита зўравонликдан кўра ишонтириш кучидан фойдаланиш керак: биз телевидение орқали оммавий тарзда фақат ҳис-туйғулар ва инстинктларни қамраб олувчи кўнгилочар дастурларни узатамиз.

Онглар фойдасиз ва бепарво нарсалар билан банд бўлади. Доимий суҳбатлар ва мусиқа орқали одамларни фикрлашдан чалғитиш мумкин. Биз шаҳвонийликни инсон қизиқишларининг энг юқори поғонасига қўямиз. Ижтимоий тинчлантирувчи воситанинг бундан яхшиси йўқ. Умуман олганда, биз жиддий ҳаёт қисмини йўқ қилиш, қимматли нарсаларни масхара қилиш ва юзакиликни доимий равишда қўллаб-қувватлаш орқали оммавий эйфорияни инсон бахтининг мезонига айлантирамиз ва эркинлик намунаси сифатида қабул қилинишини таъминлаймиз.

Шу тарзда шаклланган инсон билан у қандай бўлса шундай муносабатда бўлиш керак: уни қўйдек кўриш ва молдай назорат қилиш керак. 

Унинг аниқ фикрлашга бўлган лоқайдлигини оширадиган ҳар қандай нарса ижтимоий фойда ҳисобланади ва уни уйғотиши мумкин бўлган нарсаларни масхара қилиш, бостириш ва унга қарши курашиш керак. 

Тизимни шубҳа остига оладиган ҳар қандай таълимот бузувчи ва террористик деб белгиланиши керак ва уни қўллаб-қувватлаганлар террорчи сифатида қабул қилиниши зарур.»

Иқтибос Гюнтер Андерс томонидан 1956 йил ёзилган «Инсоннинг Эскириши,» асаридан олинди. Элтуз айни фикр юзасидан изоҳлар кутади. Каналимизга обуна бўлинг видеоларимизга лайк ва коментлар қолдиринг.

Тағин ўқинг
4 август 2023
МС: Ина дамни олиб, енгни чизғаб яна иша тушди. Пулинг бўса қанорда, дам оласан канарда. РТ: Қаерда дам олиш эмас, ...
23 ноябр 2016
Аввалига ижтимоий тармоқда фейк аккаунтлар орқали тарқалган, Гулнора Каримованинг ўлгани ёки тириклигига оид хабарлар тезгина ўзини жиддий дея санаган ...
1 ноябр 2022
Улуғ ўзбек шоири ва муҳолифат лидери Муҳаммад Солиҳ билан суҳбатнинг 11-қисми Турк бирлиги ғояси ва турк дунёси имкониятлари ҳақида. ...
4 март 2022
Таниқли америкалик рус иқтисодчисининг башоратлари.Тез орада россияликлар кундалик эҳтиёж моллар танқислигига рўбарў бўла бошлашади.Россия иқтисодиёти жаҳон савдосига қаттиқ мослашган. ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...