Document UZ
26 январ 2018

Бир гуруҳ ўзбеклар президентдан Муҳаммад Солиҳни юртга қайтаришни сўрашди

23 январь куни бир гуруҳ ўзбекистонликлар мухолифат лидери Муҳаммад Солиҳни “ватанга қайтариш”ни сўраб президентга мурожаат хати ёзишди.

“Энди биз қўрқмаймиз. Сиёсий йўлдан борамиз!” деди «Элтуз» нашрига интервью берган ташаббус иштирокчиларидан бири шоир Маҳмуд Ражаб.

26 шахс, жумладан, Маҳмуд Ражаб, Илҳом Алиев ва Аминбой Қодиров ташаббуси билан ёзилган мурожаатга фейсбук тармоғида имзо тўплаш давом этмоқда.

«Ҳақ-ҳуқуқлари поймол қилиниб, чет элларда қувғинда юрган ватандошларимизни, хусусан, мухолифат лидери, шоир Муҳаммад Солиҳ номини оқлаб, Ватанга қайтариш вақти аллақачон етди, деб ўйлаймиз», дейилади мурожаатда.

Дастлаб президент Шавкат Мирзиёевдан мухолифат лидери Муҳаммад Солиҳни ватанга қайтаришни сўраш ташаббусини 30 декабрь куни тошкентлик ҳуқуқ фаоли Суръат Икромов кўтариб чиққан эди.

Бундай чақириқ сабабини у “ҳар қандай давлатда мухолифат бўлиши кераклиги” билан изоҳлаган эди.

Кузатишларига асосланиб, ҳуқуқ фаоли ўз баёнотида Муҳаммад Солиҳ мамлакатга қайтиши кераклигини билдирган эди.

Муҳаммад Солиҳни ватанга қайтариш ташаббуси иштирокчилари 90-йиллар охирида сўндирилган сиёсий фаолиятнинг тикланиши учун бу дастлабки қадам бўлишини билдиришмоқда.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
19 июл 2022
Элтуз порталига келган навбатдаги бешта шикоятнинг дастлабкиси бўйнида 38 миллиард доллардан ошиқ ташқи қарзи бор мамлакатнинг қимматбаҳо машиналар минаётган ...
5 август 2019
Ҳайдовчиларни қайта тайёрлаш ва бу ҳақда сертификат бериш тизимини тўлалигича монополия қилиб олган “Avtotest Report” МЧЖнинг кутилмаганда “ўйиндан чиқиши”ни ...
1 июн 2018
Швециядан юртига қайтмоқчи бўлган 58 ёшли ўзбек қочқини Муҳиддин Қурбонов 23 май куни Ўзбекистон ватандошлигидан маҳрум қилиниб, Тошкент аэропортидан ...
Блоглар
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...