Document UZ
16 октябр 2018

Москвада Ислом Каримовга ҳайкал ўрнатилди

Москвада Ислом Каримовга ҳайкал ўрнатиш ишлари 15 октябрга ўтар кечаси тунда олиб борилди. Ёдгорлик 16 октябрь куни очилиши кутилмоқда.

Лола Каримова таклифига кўра, Москвадаги Ислом Каримов хиёбони ва ёдгорлик лойиҳаси устида англиялик машҳур ҳайкалтарош Пол Дэй ишлаган.

Ҳайкалнинг тунда, бунинг устига автобус ва иккита полиция машинаси панасига яширилиб ўрнатилгани эса ижтимоий тармоқда ғазаб билан қарши олинди.

Ҳайкални тунда ўрнатишди. Фото: Андрей Морев

“Элнинг тинчини бузиб, қўрқоқларча тунда иш қилишди. Агар қўрқишмаганида эди, москваликлардан яширинмасдан, ҳайкални кундузи ўрнатишарди”, дея изоҳ қолдирди москвалик депутат Андрей Морев ўзининг фейсбук саҳифасида.

Унинг билдиришича, у сайланган Якиманка округи аҳолисининг кўплаб норозилигига қарамасдан ҳайкални ўрнатишган.


Ҳайкал Лола Каримова буюртмасига кўра, машҳур англиялик ҳайкалтарош Рол Дей томонидан ишланган. Фото: Андрей Морев

“Чиркин диктатор. Чиркин фарзандлар. Чиркин буюртма. Ички мустамлакачилик воситасида мустамлакачи ўтмишига қарши курашиб ўтди, оқибат Москванинг орқа ҳовлисидан жой олди. Хизматига яраша”, дея изоҳлади воқеани Монреал университети илмий ходими Борис Чухович.

Москвадаги Каримов ҳайкали Рассом Туз наздида

Бугун Францияда яшаб ижод этаётган тошкентлик рассом Сергей Игнатьев эса бу ёдгорликни “каптарлар учун ҳожатхона” дея атади.

“Эртага “дангаса”ларни супурги билан уриб ҳайдашади. Беваси эса қўриқчилар ҳимоясида йиғлоқи бир нутқ сўзлайди. Фақат каптарлар хурсанд бўлади, янги туалет қурилганига”, дея изоҳлади рассом 16 октябрь куни кутилажак маросим ҳақида.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
12 апрел 2019
Сўнгги вақтларда Ўзбекистонда сурункали ёққан ёмғирлар сабаб юзага келган селлар натижасида одамлар қурбон бўлгани тўғрисида халқ орасида турли гаплар ...
30 июн 2016
Туркия Ички ишлар вазирлиги тарқатган маълумотга кўра, Террорчилардан бири Ўзбекистон ватандоши. Яна бири эса Россия Федерациясининг Доғистон республикасидан яна ...
2 май 2015
АҚШ Давлат департаменти матбут вакили Жэфф Ратке 1 май куни Вашингтонда ўтган матбуот брифингида Ўзбекистон ҳукуматини узоқ йилдан бери ...
1 ноябр 2015
Шуҳрат Бобожон Eltuz.com Сичқон каби митти жонивор улкан филни ўлдириши мумкин, деган гапни биринчи синф ўқитувчим Зеваржон опа илк ...
Блоглар
16 январ 2020
Ўзбекистон адлия вазири Русланбек Давлетов шу йилнинг 10 январь куни “Эрк” демократик партияси бош котиби ...
9 январ 2020
Евро-Осиё Иқтисодий Иттифоқига кириш-кирмаслик масаласи бўйича Ўзбекистонда бошланган қизғин муҳокамалардан четда тура олмаяпман. Виждоним йўл ...
6 январ 2020
АОКА блогер ва журналистларни сотиб олиши эмас, ҳуқуқий қўллаб-қувватлаши зарур. Унинг баёнотлари жуда кулгили. Ваколатлари ...