Document UZ
3 январ 2019

Швецияда террорга алоқадор олти ўзбекнинг суди белгиланди

Швеция пойтахти Cтокгольмнинг Солна тумани судида террорчиликни молиялаш ва терактлар тайёрлашда гумон қилиниб ҳибсга олинган 6 нафар ўзбек устидан суд 7 январь кунига белгиланди.

«Элтуз» нашри олган тергов ҳужжатларига кўра, судланувчилар Акромжон Эргашев 34 яшар, Ғулом Тожиев 39 яшар, Давид Идриссон 46 яшар, Шоаҳмад Маҳмудов Шорасул ўғли 24 яшар, Бахтиёр Умаров 30 яшар, Отабек Абдуллаев 39 яшардир. 

Судланувчиларнинг беш нафари Ўзбекистон фуқароси бўлиб, яна бири – Отабек Абдуллаев қирғизистонликдир. 

Шунингдек, улар Швециянинг турли ҳудудларида – Стромсунд, Остерсунд, Киста, Йордбро, Спонга, Тэбу туманларида яшашгани, улардан Давид Идриссон (асл исми Фарҳод Тошмуҳаммедов) 2008 йили Швецияга келгач, паспортидаги исм-шарифини ўзгартириб олгани «Элтуз»га маълум (суратда чапдан биринчи).  

Швед нашрларига кўра, барча судланувчиларга «Исломий давлат» (ИШИД террор ташкилоти)га пул жўнатмалари ташкил қилиш айблови илгари сурилмоқда.

Абдуллаев, Идриссон ва Маҳмудов пул жўнатмаларидан ташқари Швецияда терактлар уюштиришга тайёргарлик кўришгани, бунинг учун улар портловчи модда учун юз литрдан ортиқ кальций гипохлорити, водород, калий гидроксиди калий ва сулфурик кислота йиғишган. Улар рациялар, газниқоблар ва бошқа турли ҳимоя воситалари, махсус қўлқоплар харид қилишган.

Бундан ташқари, Идриссон (Тошмуҳаммедов) 49 грамм гиёҳвандлик моддаси сақлашда, Абдуллаев эса қалбаки ҳужжатлар билан банкда ҳисоб очишда айбланмоқда. Умаров пул ўтказмаларида сохта грек паспортидан фойдаланган.

Cудланувчиларнинг бири Маҳмудов 2018 йилнинг сентябрида ҳибсга олинган, кейинчалик суд уни қўйиб юборган. Абдуллаев, Эргашев, Идриссон ва Умаров 2018 йилнинг майидан буён қамоқда қолишмоқда.

«Элтуз» нашри швед суди 2018 йилнинг 31 май куни террор ҳужуми тайёрлашда гумон қилинган тўрт нафар ўзбекни ҳибсга олиш ҳақида қарор чиқаргани ҳақида ёзган эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
26 январ 2022
(Таниқли шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳнинг “Императив” китобидан 38-қисм. Аудиокитоб матнини муаллифнинг ўзи ўқиган. Давоми бор.) Ҳаёт – илмдир. ...
28 апрел 2021
Рассом Элсевар
6 феврал 2017
Таниқли маҳаллий журналист Тошпўлат Раҳматуллаев «Новости Узбекистана» сайти орқали ўзининг Самарқандда электр таъминотидаги тўхтовсиз узилишлар ҳақида ёзган «Самарқандни зулмат ...
25 август 2023
Яна хафта гирр айланди. Сиз билан юзма юз, бетма бетман.  МС: Ничиксизла, хўжик бирра ойбикалар. Шоббоздайи кадилара салом! РТ: ...
Блоглар
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...