Document UZ
25 январ 2022

Янгиланмоқда: Ўзбекистонда электр ўчишлари

Тошкентнинг барча ҳудудларида электр энергияси ўчгани сабабли Тошкент метрополитенининг барча йўналишларида вақтинчалик метро ҳаракати тўхтади. Ҳозирча мобил алоқа ишламоқда. Лекин @EltuzTG га ёзишларича, Самарқанд, Наманган, Хоразм ва Андижон вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистонда ҳам свет йўқ.

Тахминан соат 11:00 ларда Ўзбекистоннинг кўплаб ҳудудларида, шу жумладан Тошкент шаҳри электр энергиясида узилиш бўлди. Мобиль алоқалар ишлаяпти. Манбалар Ўзбекистон энерготизимида йирик авария юз бўлганини маълум қилдилар.

Амирсойда осма йўл тўхтаб қолди. Электр энергияси тизимида кузатилган узилишлар боис, Одатдаги ҳаёт тарзи издан чиқди.

Қозоғистон ОАВлари ҳам Олмаота ва мамлакатнинг жанубий ҳудудларида энергия узилиши содир бўлганини ёзмоқда. Чимкент, Тараз, Ўш ва Бишкекда ҳам электр энергияси йўқлигини айтишди. Қирғизистонда ҳам свет йўқ экан.

Айни пайтда иситиш, оқава ҳамда ичимлик сув тармоқларида узилишлар, йирик шаҳарларда светофорлар ўчгани сабабли чорраҳаларда тирбандликлар, метрополитенининг барча йўналишларида метро ҳаракати тўхтади, Тошкент халқаро аэропорти самолётларни қабул қилмаяпти. Ҳозирча мобил алоқада узилишлар кузатилмаяпти, холос.

Соат 10:57 да Қозоғистон Республикаси Электр тармоғида катта авария бўлиши натижасида Олма-ота, Шимкент, Тарас, Туркистон (вилоятларида) ва атроф ҳудудларида Электр энергия таъминотида ўчишлар юзага келди.

Бунинг натижасида Қирғизистон электр тармоғида, жумладан Бишкек, Ўш ва бошқа барча шаҳарларда электр энергия ўчиши кузатилди.

Ягона электр тармоғига уланган Ўзбекистон электр тармоғи бу авариянинг салбий таъсири натижасида Қозоғистондан келувчи 530 линиядаги кучланиш ва частотани кескин ўзгариши оқибатида Тошкент ГРЭСи, Сирдарё ГРЭСи да авария ҳимоя воситалари ишлаб кетиб бу иккала станцияни ҳам автоматик равишда ўчишига олиб келган.

Натижада Фарғона ва Тошкент шаҳри ва вилояти, Фарғона водийси ҳудуди, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Навоий, Қашқадарё вилоятлари тармоқларида электр энергияси ўчди.

@EltuzTG

Тағин ўқинг
12 январ 2017
Ўзбекистонда «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги қонуннинг қабул қилиниши ортидан сенатор ва депутатларнинг бу ҳужжатга оид баландпарвоз чиқишлари пайдо бўла ...
15 ноябр 2021
Тошкент ва Хоразмга саëҳатим ва кўргазма ҳақида ўзим ҳикоя қилсам. Турк ота сўзида айтилганидек, «ўксиз ўз киндигини ўзи кесади». ...
13 январ 2016
Ўзбекистонда қалбаки дорилар бозори, айниқса, кейинги йилларда ривожланди, дейди Eltuz.Com билан суҳбатлашган ўзбекистонлик шифокор Сабоҳат Аҳмедова. Вазият шундай тус ...
17 декабр 2020
Рассом Элсевар карикатураси
Блоглар
13 сентябр 2023
Ислом Каримов одамлар орасида яшамагани учун ютуқларга эриша олмади. У ўзининг виртуал ёпиқ дунёсини яратди ...
12 сентябр 2023
(Бир тўй ҳақида ўй) Қўшиқчи Муниса Ризаеванинг тўйига бир миллион долларнинг тепасида расход бўлди. Пулни ...
20 август 2023
Файзулла Убайдулло Хўжа ўғли, яъни Файзулла Хўжаев 1896 йил 15 мартда Бухоро амирлигида туғилади. Отаси ...