Асосий мавзулар
17 ноябр 2016

Ўзбекистон Интернет эркинлиги чекланган давлатлар сирасига киритилди

Интернет ва медиа соҳаси Ўзбекистонда дунёда энг кескин назорат қилинадиган давлатдир. «Freedom House» ҳар йили ўтказадиган Дунё бўйича Интернет эркинликлари даражаси юзасидан чуқурлаштирилган тадқиқотига кўра хисоботига асосланиб шундай хулосага келиш мумкин.

Яқинда эълон қилинган ҳисобот интернетдаги эркинликларнинг пасайиб бораётгани ва айни пайтда онлайн фаолликнинг ошаётгани умумий тенденциясини тасдиқлайди. Тадқиқот учта холатга асосланади: ахборотга тўсиқлар, контентларнинг чекланиши ва фойдаланувчилар ҳуқуқининг бузилиши. Бу ҳолатларнинг ҳар бири бўйича мамлакатлар баҳоланади, баҳолар сони қанча кам бўлса, вазият шунчалар эркин, пунктлар сонининг кўплиги эса эркинлик муҳитининг шу қадар камлигини англатади.

rasm4059

Ҳисоботда ўрганилган 65 мамлакат орасида, 100 та пунктдан 79 тасини олган Ўзбекистон кам эркинликларга эга деб топилган. Ўтган йилларда ҳам назоратнинг юқорилиги, кўплаб халқаро ахборот сайтларининг тўсиб қўйилгани ва ҳукумат танқидини ўз ичига олган контент муаллифларининг узоқ муддат қамоқларга ташлангани учун ёмон рейтинглар қозониб келган.

Бу йилги ҳисоботда, овозли IP-телефония, жумладан Skype, WhatsApp ва Viber хизматининг тақиқлангани, шунингдек, «жамоат тартибини оммавий ахборот воситалари ва телекоммуникацион тармоқлар орқали бузиш» каби ноконкрет жиноят учун жазонинг кучайтирилгани каби ҳолатлар кузатилди. Ҳисоботда бу ҳолат, воқеаларни онлайнда танқидий ёритишга бўлган тўсқинлик дея баҳоланган.

Тадқиқотда, жумладан Ўзбекистон аҳолисининг деярли ярми 2015 йили Интернетга эга бўлгани, асосан хизмат нархининг юқорилиги, кенг полосали тармоқдаги тезликнинг пастлиги, маълумотлар узатиш ҳажмининг чеклангани ва инфратизилма устидан давлат назоратининг кучли назорати қайд этилган.

Ҳисоботга кўра, интернет-коммуникацияси Ўзбекистон ҳукумати томонидан назорат қилинади ва бошқарилади.

У «мустақил ахборот ва ички ва ташқи муносабатлар ёки инсон ҳуқуқларига алоқадор режимни танқид қилувчи ҳар қандай контентга ҳар жойда ва систематик тўсиқ қўйиш билан шуғулланади».

Ҳисоботда шунингдек, ўзбек ҳукуматининг қўрқитиш усулларини қўллаб мустақил журналистлар ва ҳуқуқ ҳимоячиларини жим бўлишга мажбурлаш, «уйдирилган айбловларга асосланган» зўровонлик ва жиноий таъқиблар амалиёти қайд этилган. Шу муносабат билан, доимий қамоқ таҳдиди ва қўрқитиш кампанияси натижасида мамлакатни тарк этишга мажбур бўлган Дмитрий Тихонов эсланади.

Келгусидаги истиқбол юзасидан, тадқиқот ижобий ўзгаришлар бўлишидан дарак бермайди: 2016 йилнинг сентябрида Президент Каримов ўлимидан сўнг, унинг ўрнига келган Шавкат Мирзиёев Каримов сиёсатини давом эттиришга ваъда берди, бу дегани, «интернетдаги эркинликлар яхшиланиши даргумон» эканини англатади.

Ҳисоботнинг инглиз тилидаги тўлиқ версияси: https://freedomhouse.org/report/freedom-net/freedom-net-2016
Тадқиқотнинг Ўзбекистонга тааллуқли қисми инглиз тилида: https://freedomhouse.org/report/freedom-net/2016/uzbekistan

Тағин ўқинг
31 август 2020
31 январь Ўзбекистонда сиёсий қатағон қурбонлари хотираси куни сифатида нишонланади. Шу муносабат билан бугун Шавкат Мирзиёев Шаҳидлар хотираси хиёбонига ...
19 июл 2018
Ўзбекистоннинг «Севимли» телеканалида 15 июль кечки пайт кўриниб кетган секс саҳнаси ҳақидаги маломатлар ижтимоий тармоқда ҳали ҳам тингани йўқ. ...
18 октябр 2018
Избоскан туманининг Жалолиддин Мангуберди маҳалласида яшовчи, икки боланинг онаси Шаҳноза В. (аёлнинг тўлиқ исми «Элтуз»га маълум) 15 октябрь куни  ...
22 март 2019
Математикага оид “Рисолаи Улуғбек” ва астрономия илмида воқеа бўлган “Зижи жадиди Кўрагоний” асарларини ëзган олим ва давлат арбоби Муҳаммад ...
Блоглар
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...
10 октябр 2024
Юксалиш мактабининг гендер айирмачиликка асосланган бошқаруви ҳақидаги мақолага ўқувчилар икки хил муносабат билдирди. Бир сурув ...