Асосий мавзулар
26 сентябр 2017

Самарқанд руҳий шифохонасида мансаб талашилаяптими?

Самарқанд руҳий касалликлар шифохонаси раҳбарияти устидан ёзилган ариза бўйича 22 сентябр куни Кун.уз нашри икки қисмдан иборат ўз суриштирувини эълон қилди.

Бу воқеаларни «Элтуз» нашри ҳам ўз манбаларига таяниб ўрганишга ҳаракат қилди ва у ерда кўпроқ икки гуруҳ ўртасида мансаб талашилаётгани ҳақидаги маълумотларга дуч келди.

Шифохонанинг янги рахбарияти устидан шикоят ёзган гурухнинг жумладан, «Элтуз» нашрига жўнатган аризасида, шу йилнинг феврал ойида тайинланган Бош врач Тоҳиржон Қодировнинг қўполлиги, рахбариятнинг ўғирлик ва таъмагирликлари ҳақида гап боради.

Жумладан, шифохона дарахтзоридаги 86 туп дарахтнинг кесиб сотилгани, ойликларни қисқатириш эвазига янги ходимлар олингани, ходимлардан турли сабаблар билан пул йиғилиши, озиқ-овқатлардан уриб қолиниши, беморларга шакар, сарёғ, тухум умуман берилмаслигии айтилади.

Шунингдек, шикоятда бош врачнинг шериклари билан маст ҳолатда келиб тунда руҳий беморларни йўқлама қилиши, шифохонада даволанаяпти дея бўлимда йўқ беморларни рўйхатга киритгани ёзилган.

«Касалларга бериладиган овқатнинг ҳидидан одамнинг кўнгли айнийди»

«Бизгача ҳаммаси ўғирлаб бўлинган»

«Элтуз» нашрининг мустақил ўрганишича, Руҳий шифохонанинг бугунги раҳбари Тоҳиржон Қодиров, 2016 йили таъмагирлиги ва мансабини суистеъмол қилгани учун ишдан кетган бош врач Одил Каримович Имамов ўрнига келган.

Суд томонидан узоқ муддатга шифохонага ётқизилган ва ҳар иккала рахбар фаолияти ҳақида яқиндан билган, руҳий шифохонанинг собиқ беморларидан бири ҳам «Элтуз» нашрига, анонимлик шартига кўра, шикоятда айтилган иддаоларнинг тўғри эканини тасдиқлади.

«Пишеблок ҳақидаги гапларнинг бари тўғри. У ерда беморлар учун пиширилган овқатни кўриб уч марта қаттиқ қусгим келган» деди у суд пайти алюмин идишларда келтирилган овқатни тасвирларкан.

Лекин унинг сўзларига кўра, барча ўғирлик ва тамагирликлар аслида олдинги бош врач Имомов даврида бошланган.

Унинг сўзларига кўра, шифохонанинг олдинги рахбари ҳам «ўтакетган фирибгар, таъмагир» бўлган. Беморларни «меҳнат терапияси» деб мардикор ўрнида ишлатиш амалиёти ҳам ўша даврда бошланган.

«Имомов даврида пахтага чиқмаслик учун одам бошига 1 500 000 сўмдан йиғиларди, бу тажриба кейинги рахбар фаолиятида ҳам давом этди», дея эслайди у.

Шикоятчилар томонидан айбланаётган шифохонанинг бугунги рахбари Тохиржон Қодиров, унинг сўзларига кўра, олдинги бош врач Имомовнинг яқин шериги бўлган, бироқ зимдан унинг курсисини эгаллашни кўзлаб юрган.

Шунингдек, у «Элтуз» мухбирига 800 га яқин руҳий бемор сақланадиган шифохонада ҳар иккала рахбар даврида ҳам ўғирлик, қўл остидагиларни ва беморлар ҳуқуқини менсимаслик холатлари давом этиб келганини айтади.

Шикоят ортида ғараз йўқми?

«Элтуз» нашрига юборилган шикоят нусхаси

Шифохонага борган ва суриштирув ўтказган Kun.uz журналистлари шикоятдаги барча иддаолар тасдиғини топганини айтишади, бироқ улардан «қурол сифатида фойдаланиш»га ҳаракат бўлганига шаъма қилишади.

«Энг қизиғи “ёзувчилар” изимиз совимасдан бизнинг ҳам устимиздан ёзишди…» дея ёзади мақола муаллифлари.

Гап шундаки, журналистлар суриштирув ўтказгач, айни шикоят бошида турган шахс eltuz.com ва sayyod.com сайтларига «РКШ бош врачи томонидан Кун.уз журналистларига пора берилиб, иш босди-босди этилгани» ҳақида шикоят қила бошлашган.

Ўз навбатида «Элтуз» нашрига шикоят келиб тушгач, уни жўнатган шахс мақолани босишдан олдин «хатоларини кўриб беришга» жўнатишни таклиф қила бошлашди, Sayod.com ва Kun.uz нашрлари ҳам шундай йўл тутишганини писанда қилиб, улар тайёрлаган, бироқ чоп этилмаган мақола матнини фойдаланиш учун «Элтуз»га жўнатишди.

Кейин, эса «Кун.уз босишга ваъда бергани, бироқ журналистларни бош врач аллақачон сотиб олгани» ҳақида ёзишди.

Шундан сўнг, «Элтуз» шубхали манба билан ишлашни тўхтатди. Вазиятни бошқа манбалар орқали ўрганишга киришди ва бошқа нашрлар каби шифохонадаги текширувларнинг ижобий натижасидан умид қилмоқда.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
23 апрел 2021
Термизлик блогер Отабек Сатторийнинг адвокати Умид Давлатовнинг айтишича, 2021 йил 19 мартда журналистларга интервью бераётган вақтида унга нисбатан шантаж қилишга ...
22 ноябр 2021
Британиялик таниқли фотограф Рип Хопкинс (Rip Hopkins) фотообъективида акс этган Ўзбеккистон туризм ширкатлари чоп қилган буклетлардан фарқ қилади. 10 ...
26 июн 2018
Ҳуқуқ фаоли Дилмурод Саййид қамоқдалигида уни кўришга бораётган пайти автоҳалокатга учраган қизи ва рафиқаси иши юзасидан 25 июль куни ...
27 сентябр 2017
27 сентябр куни транспорт прокуратураси талаби билан Яшнаобод туман ички ишлар бўлимига олиб кетилган ёзувчи Нурилла Отахонов (Нуриллоҳ Нуруллоҳ ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...