Асосий мавзулар
10 октябр 2018

Жиззах: Оммавий мажбурий меҳнат хроникаси


Жиззах вилояти пахта далаларида 3-4 октябрь кунлари мониторинг ўтказган ҳуқуқ фаоллари вилоятнинг Арнасой, Дўстлик ва Пахтакор туманларида бюджет идоралари ходимлари, ўқитувчилар ва талабалар пахта тераётганига гувоҳ бўлишди.

Вилоятга мамлакатнинг турли туманларидан келган теримчилар саҳарги 4 дан уларни олиб кетиш учун келадиган автобусларни кутишга чиқишади. 

Кун бўйи даладаги оғир меҳнатдан сўнг эса тунги соат 24 гача давом этадиган селектор йиғилиши олиб узатилаётган радиокарнай олдида тўпланишади.

Пахтага терими ўта қатъий тартибда жорий этилган 

Ҳуқуқ фаолини тумангаз ходими сўроққа тутди

Ҳуқуқ фаоллари Ички ишлар академиясининг 3-курс талабалари тумангаз биносида ва ҳовлисида қурилган чодирларга жойлашганига гувоҳ бўлишди.

Малоҳат Эшонқулованинг «Элтуз» нашрига билдиришича, далада ўрнатилган яшил чодирларни суратга олаётган ҳуқуқ фаоли Елена Урлаевани тумангаз ходимлари тўхтатиб сўроққа тутишган, ҳудудда юриши ва тасвирга олишини тақиқлашган.

Айрим теримчилар мажбурий меҳнат мониторингм фаолларига шубҳа билан қарашади

Ички ишлар академияси талабалари пахта теришмоқда

Суҳбат жараёнида курсантларнинг саҳар соат 5 дан пахта даласига автобусларда олиб кетилиши ва тунги соат 21.00 ларда қайтиши маълум бўлган.

Шунингдек, курсантларга кунлик норма 100 кг қилиб белгиланган. Бир кунда 100 кг тера олмаган курсантлар ота-онасидан пул олиб, маҳаллий аҳолидан пахта сотиб олиши аён бўлган.

Теримчиларга нонушта тайёрлаш олдидан

Академиянинг 80 нафар ўқитувчиси ҳам пахтада 

Арнасой туманида талабалардан ташқари Ички ишлар академиясининг 80 нафардан ортиқ ўқитувчиси ҳам пахта теримига жалб этилган. 

«Масалан, уларнинг раҳбари подполковник Алишер Ўзбековни биз касал ҳолида дорихона қидириб юрганида учратдик. Шу алфозда кекса подполковник пахта штабида юришга мажбурланмоқда. Алишер Ўзбеков ИИВ академиясидан жами 2000 нафар курсант келтирилганини маълум қилди. Улар орасида 1,2,3-курс талабалари бор”, дея билдирди «Элтуз» нашрига Эшонқулова.

Теримчилар нонушта пайти

Йўл қурилиши идораси, Фарғона заводи ишчилари ҳам Жиззахда пахта термоқда

Йўл қурилиши идорасида ишловчи Одил исмли ходимнинг ҳуқуқ фаолларига билдиришича, йўл қурувчилар ҳам 7 кун давомида пахта теримига мажбуран жалб этилган, ким пахта теримига чиқмаса, ишдан ҳайдаш билан қўрқитилган.

Бундан ташқари, Фарғона кимё саноати заводидан келган Шерзод исмли йигит 4 ой олдин завод маъмурияти томонидан Арнасойга юборилгани ҳақида ҳикоя қилди. Кимё заводининг қолган асосий ишчилари фақат пахта терими учун Арнасойга олиб келинган.

Аҳоли билан бўлган суҳбатлардан талаба ва курсантлар Арнасойдаги 16- совхозда, электр тармоқлари биносига, шунингдек, туман марказидаги маданият уйига жойлаштирилган.

Теримчилар орасида турли касбдаги, ёшдаги одамларни учратиш мумкин

Туман ҳокимлигидаги тунги селектор йиғилиши

Ҳуқуқ фаоллари Арнасой тумани ҳокимлигида пахта-йиғим теримининг боришига бағишлаб вилоят ҳокими ўринбосари Рустам Холматов тунги 23.00 га қадар ўтказган селектор йиғилишида ҳам қатнашишган. 

Радиоузел орқали эшиттирилган йиғилишда пахта теримининг бориши, қайси отряд қанча пахта тераётганлиги, бир кунда отрядларга жами қанча миллион сўмлик маблағ овқат учун сарфланаётганлиги ҳақида тўхталиб ўтилди. 

Ҳуқуқ фаоли Малохат Эшонқулова селектор йиғилиши олдидан теримчиларга мажбурий меҳнатга қарши буклетлар тарқатмоқда 

Саҳарги соат 4 дан автобусларда пахта даласига 

Ҳуқуқ фаоллари тунни Арнасой тумани марказида яшовчи фуқаролардан бирининг хонадонида ўтказишган.

Улар талабаларнинг тонгги соат 4 да пахтага автобуслар олиб кетадиган майдонда йиғилишига ва соат 5 ларда уларнинг пахта далаларига олиб кетилишига гувоҳ бўлишган.

Автобус йўлкираси ҳам теримчилар ҳисобидан ундирилади

Бошқа вилоятлардан ҳам теримчилар келтирилган

Жиззах вилоятининг Арнасой тумани Ички ишлар вазирлиги томонидан оталиққа олингани боис, ҳудудга турли вилоятлардаги ички ишлар бўлимларидан 50 – 100 нафардан ходим жўнатиш буюрилган.

Милиция ходимлари эса ўз ўрниларига ойига 900 минг сўмдан одам ёллаб жўнатишган, шу боис ёлланганлар орасида пул ишлаш мақсадида келган кўнгиллилар ҳам бор. 

Ҳуқуқ фаолларининг ўрганишича, теримчилар Самарқанд, Қашқадарё, Навоий каби вилоятлардан келтирилган, улар учун ҳам бир кунда 100 кг пахта териш норма сифатида белгилаб қўйилган.

Теримчилар ётоғи

Маданият уйи биносида нонушта 

Ҳуқуқ фаоллари Арнасой тумани марказидаги маданият уйи биносида ИИВ академияси курсантларига нонушта тайёрланаётганини кузатишган.

Овқат пули учун теримчилардан кунига 10 килограмм пахтанинг пули ушлаб қолинар ва ҳар куни далага чиқиш учун автобусга ҳар бир теримчи 2 минг сўмдан тўлакан.

Тумангаз, электр тармоқлари, маданият уйи биноларида жойлаштирилган ИИВ академияси домлалари ва курсантларидан фарқли ўлароқ, ИИБ ходимларининг ўрнига пулга ёлланганлар туман марказидаги аҳолининг уйларида кунига 3 минг тўлаш эвазига ижарага жойлаштирилган.

Айримлар атай пул ишлаш учун пахта теримига ёлланишган

Пахта далалари сари поездда

Ҳуқуқ фаоллари вилоятнинг Пахтакор тумани маркази темир йўл станциясида тонгги соат 4.30 да Сурхондарёдан кўрпа-тўшаги билан келиб тушган 1300 нафар ҳашарчининг транспорт кутиб турганига гувоҳ бўлишган. 

Ҳашарчилар ИИБ ходимларининг ўрнига пулга ёлланиб келганлигини билдиришган. 

Бир ярим соатлик кутишдан кейин йўл-патруль хизмати ходимлари кузатувида 20 дан ортиқ автобус келган.

Шунингдек, ҳуқуқ фаоллари вилоятнинг Дўстлик, Пахтакор ва Арнасой туманлари кўчаларида мажбурий меҳнат тақиқига оид катта банерлар ўрнатилганини кўришган.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
2 декабр 2015
Dokument рукнида Юрий Жуковский ва швед судида унинг Россиядаги дўсти сифатида таърифланган, Туркия ва Россиядаги ўзбек режими мухолифларига қарши ...
21 феврал 2022
Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати Жумасафар Дадабоевни бошқа давлатларда ишлаш учун жосусликка ёллашга уринган Қорақалпоғистондаги туркман қишлоғида туғилган фаол ва ...
13 декабр 2017
Ўзбекистондаги мактаб ўқувчиларига дарсхоналарни иситиш учун ўтин солиғи солинмоқда. Жумладан, «Элтуз»нинг Андижондан олган хабарига кўра, шаҳардаги 29-мактаб ўқувчиларига кўмир ...
15 март 2016
Бухоро вилояти давлат санитария ва эпидемиология маркази сертификат бериш бўлими мудири Ҳожи Сафаров пора билан ушланди. “Ҳуқуқ” газетаси хабарига ...
Блоглар
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...
10 октябр 2024
Юксалиш мактабининг гендер айирмачиликка асосланган бошқаруви ҳақидаги мақолага ўқувчилар икки хил муносабат билдирди. Бир сурув ...