Асосий мавзулар
11 декабр 2023

Ўзбек саноати босқинчи Россия учун ишламоқда

Бунинг оқибати вой бўлади. Ўзбекистондаги “Фотон” акциядорлик жамияти ва унинг раҳбари Маърифхўжа Сайдумаров босқинчи Россия учун «тер тўккани боис» Украинанинг санкция рўйхатига киритилди.

Украина Миллий Хавфсизлик ва Мудофаа кенгаши тавсиясига кўра президент Владимир Зеленский томонидан 7 декабрь куни бу ҳақдаги фармон имзоланди.

Мазкур рўйхатга киритилганларнинг Украина ҳудудидаги активлари музлатилади, лицензиялари бекор қилинади, улар билан савдо операциялари, шунингдек, уларнинг мамлакат ҳудудидан ўтиши (транзит) 10 йилга чекланади ҳамда бошқа тақиқлар жорий этилади.

Саксон йилдан буён фаолият кўрсатиб келаётган “Фотон” электроника заводи акцияларининг 85 фоиздан кўпроғига давлат эгалик қилади.
Бу дегани Ўзбекистон давлати ўрис босқинчига елпатак бўлмоқда деган мазмун беради¸

Заводда 30 дан зиёд яримўтказгичли маҳсулот ва микросхемалар, чангютгич, телевизор, назорат-касса аппаратлари ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарилади.

Уч йил муқаддам “Ўзэлтехсаноат” завод акцияларининг давлатга тегишли қисмини россиялик сармоядорга таклиф қилгани маълум.

“Фотон” АЖ Украина санкциясига йўлиққан Ўзбекистондаги корхоналарининг биринчиси эмас. Ноябрь ойида Киев расмийлари Akkermann Cement CA ва “Оҳангаронцемент” АЖ, шунингдек, Ўзбекистон фуқароси бўлган икки жисмоний шахсни санкция рўйхатига киритишган.

«Ўзбек бошқарув элитаси ўрис қабоҳати билан қўшилиб аспиласопинга кетаверсин. Аммо уларнинг бу қилмиши давлат устунларини силкитмасин», дея изоҳлади рассом Туз воқеани ўзининг фейсбукдаги саҳифасида.

Тағин ўқинг
3 декабр 2021
2021 йилнинг 2 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида Cotton Campaign халқаро коалицияcининг ҳуқуқ фаоли Умида ...
12 ноябр 2019
«Бизларни Тошкентга чақирса, билингки, фақат МВД подвалига олиб келишади. “Эрк”ни батамом йўқ қилишни креслодаги қўтир эшшак укаси Зокир қўтирга ...
5 май 2016
Ўзбекистон фуқароси 36 яшар Муборакхон Усмонова ўз жазмани 55 яшар Азиз Чалишқон (Aziz Çalışkan) тарафидан 27 апрел оқшомида бўғиб ...
4 август 2019
Президент Мирзиёев 2 август куни ўтказган йиғилишда уйларни бузиш ишлари билан норозилик келтириб чиқарган ҳокимларни унинг сиёсатига хиёнат қилишда ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...