Вақт машинаси
3 апрел 2019

3 апрель – мобил телефондан илк қўнғироқ қилинган кун

Бу 1973 йил 3 апрелда Нью-Йоркда, ҳайрат билан қараб турган одамлар кўз ўнгида рўй берди. Motorola ширкати ходими Мартин Купер рақиб Bell Laboratories компаниясининг телефон рақамларини терганди.

“Айт-чи, қаердан қўнғироқ қиляпман?”- деб қизиқади жаноб Купер рақобатдош ширкатнинг тадқиқот бўлими раҳбари Жоэл Энгелга. Сўнгра хурсандчилигидан ичига сиғмай: “Мен сенга ҳақиқий мобил телефондан қўнғироқ қиляпман!” дея ўзи жавоб қайтаради.

Бу қўнғироқ ғолибнинг мағлуб устидан, рақобатда оти ўзган чавандознинг чангда қолган рақиби устидан қаҳқаҳаси эди.

Зотан, Bell Laboratories 1940-йилларнинг охирида биринчи бўлиб мобил телефонлар кашф этиш ғояси билан чиққан эди.

Купер телефонининг оғирлиги 1,5 кгни ташкил қилиб, ҳозирги телефонларга солиштирганда жуда баҳайбат туюлса-да, ўша пайтда бу деярли оғир саналмаган.

Бу воқеа муносабати билан Bell Laboratoriesнинг матбуотга гапирган ходими Ричард Френкель бундай деганди:

“Ўша пайтда биз машиналарда 14 килолик телефонлардан фойдаланар эдик. Ундай телефоннинг бутун имкониятларини бор-йўғи 1 килограммлик телефон орқали амалга ошириш улкан ёриб чиқиш деб айтиш мумкин эди”.

Дастлабки қўл телефони модели Motorola DynaTAC 8000x бўлиб, 22,5 сантиметр ҳажмдаги телефонга икки минг детал сиғдирилган.

Тўлиқ зарядли телефон билан 20 дақиқалик суҳбатни амалга ошириш имкони бўлган.

Motorola ширкатининг муҳандиси ўз умрини симсиз телефонлар яратишга бағишлади.

Мартин Купер 1967 йил ўзининг дастлабки қўл рацияларини Чикаго полицияси учун яратган эди.

Орадан ўн йил ўтгачгина Motorolaнинг омма учун мўлжалланган биринчи мобил телефонлари 1983 йил 6 мартда савдога чиқарилади. Бу телефон оғирлиги 800 грамм бўлиб, 3,5 минг долларга баҳоланган.

1980-йилларда мобил телефоннинг нархи бир автомашина баҳосига тенг келгани ҳам айтилади. Америка матбуоти ёзганидек, мобил телефонга эга бўлиш бизнесменлар учун ҳашамат белгиси ҳисобланса, сиёсатчиларнинг жамиятдаги мавқеи қандайлиги рамзи сифатида ҳам кўриларди.

Бугунга келиб мобил телефон инсон қўлининг табиий давомига айланди. Мобил телефонларнинг Ўзбекистон учун муҳим аҳамияти эса смартфонларда интернет имкониятининг борлигидадир. Балки шунинг учун ҳам Eltuz.comнинг мобил версияси компьютер версиясидан кўра оммабоп, 80 фоиздан зиёд ўқувчилар сайтга мобил телефонлардан киришади.

Дунëдаги глобал алоқа саноати кўламини кузатаëтган GSMA ташкилоти 2014 йилда 7,230 млрд қўл телефони мавжудлигини аниқлаган эди. Бу эса сайëрадаги одамлар сонидан анча кўп.

Ботир Ражабов
Eltuz.com

Тағин ўқинг
28 апрел 2017
Тошкент пропискасига кириш учун расмий рўйҳатдаги ҳужжатларни йиғишга вақтинча пойтахтда бўлиш муддати ҳам етмаслиги ҳақидаги мақолани чоп этган Кun.uz ...
25 июн 2018
Ўзбекистон халқ рассоми Баҳодир Жалоловнинг Қўқон театри деворига ишланган “Ғарб ва Шарқ учрашуви” дея номланган фрескаси Қўқон шаҳри амалдорлари ...
14 сентябр 2020
Ўзбекистонда аҳоли ялпи даромадининг 27 фоиз ошгани ҳақида “Ўзбекистон 24” телеканали орқали берилган хабар ижтимоий тармоқда ажабланиш билан қарши ...
25 март 2019
Россия ва Хива хонлиги ўртасидаги Гандимиëн шартномасига кўра, 1873 йили Хива хонлигида қулдорлик бекор қилинди. Ўша йилнинг 12 августида ...
Блоглар
24 сентябр 2020
Сўнгги пайтларда мендан энди мигрантларнинг тақдири қандай бўлиши ҳақида тез-тез сўрашмоқда. Айримлар Россиядан қайтаётган ишсиз ...
23 сентябр 2020
Шуҳрат Қаюмов мен таниган, мен мулоқотда бўлган санъаткорларнинг энг яхшиси, маданиятлиси эди. У киши билан ...
21 сентябр 2020
Аёллар дискриминацияси ва гендер тенгликка қарши ҳаракатлар аввал масжидларда, ички ишлар ходимлари орасида (аёлларни ечинтириб, ...