Cатира
14 июл 2017

Ўзбекистонликларга иккинчи ҳорижий паспорт нимага керак?

11 июлда президент Шавкат Мирзиеев чиқиш стикерлари ўрнига ҳорижий паспорт жорий қилиш қарорини имзолади.

Ҳужжатда, айни масалани кўриб чиқиш учун махсус идоралараро гуруҳ тузилгани, у бир ой ичида таклифларини киритиши лозимлиги айтилади. Янги ҳорижий паспортлар 2019 йилдан бериб бошланиши мумкин, демак шунгача чиқиш виза тизими сақланади.

Бироқ? ўзбекистонликларга ҳорижий сафарлар учун иккинчи паспорт зарурми?

Расмий нашр Gazeta.uz, айни кунда мавжуд биометрик паспортлар амалда ҳорижий паспорт ҳисобланишини ёзди, демак, иккинчи махсус паспортга ҳеч бир зарурат йўқ. Яъни, ҳар бир ўзбекистонликнинг истаган саёҳатида фойдалана оладиган паспорти бор. Савол туғилади: «Нимага бюджет пуллари, вақт ва инсоний ресурслар иккинчи паспортнинг киритилишига сарфланиши керак?».

Нимага шунчаки чиқиш стикерларини бекор қилиш мумкин эмас?

Ўзбекистондаги «чиқиш виза» тизими ватандошларнинг мамлакатдан чиқиш ҳуқуқини чеклайди. Қонунда, чиқишига чеклов қўйилган шахслар тоифаси белгиланган. Улар, давлат сирларига алоқаси бўлган, жиноий иш очилган ёки суд томонидан чиқиши тақиқланган шахслар бўлиши мумкин. Милиция назорати остидаги ёки ҳарбий хизматга чақириқда бўлганлар ҳам чиқиши мумкин эмас. Бу қонуний чекловлар.

Бироқ, ҳар бир шахс учун алоҳида чиқиш руҳсатини талаб қилиш ўзини оқламайди.

Ўзбекистон ИИВ ва МХХ амалдорлари учун бу чиқиш руҳсатига муҳтож ҳар бир одамни назоратда тутишдан ташқари, улардан пул тама қилиш учун бир имкониятдир.

Яна бир муҳим жиҳатни таъкидлаш жоиз. Ўзбекистон ҳукумати чиқиш визасини оқларкан, бошқа мамлакатларда ҳам ҳорижий паспортлар борлигини мисол келтиради. Чиндан ҳам, ҳар қандай шахснинг, мамлакатдан чиқиши учун паспорти бўлиши керак, бироқ паспорт олиш жараёни рухсат олиш маъносини англатмайди. Нормал мамлакатларда, «биз сизга паспорт бермаймиз, чунки сизнинг «сизнинг сафарингиз мақсадга мувофиқ эмас» дейилмайди.

Ўзбек рассоми Вечеслав Ахуновга, 2011 йилдан буён чиқиш визаси бериш рад этиб келинади

Айнан шу ерда, ҳар бир одамни душман кўрадиган Ўзбекистондаги чиқиш виза тизимининг чиркин моҳияти кўзга ташланади.

Яна бир паспортни жорий этиш, ватандошларнинг четга чиқишини чеклаш ваколатиини ҳукумат ўзида сақлаб қолганини англатади, унинг моҳияти ўзгармайди.

Шахсни тасдиқловчи асосий ҳужжатни бермаслик етарли даражада мушкул бир иш. Бироқ иккинчи паспортнинг жорий этилиши кучишлатарларга айни шу имкониятни беради.

Май оҳирида БМТ Олий Комиссари Зейд Раад ал-Хусейн президент Мирзиёевга мактуб йўллади ва унга «суд-ҳуқуқ ислоҳотларини ўтгазгани, шунингдек чиқиш виза жараёнларини бекор қилгани» учун миннатдорлик билдирди.

Менинг наздимда, Олий комиссар миннатдорлик билдиришга анча шошилган кўринади.

Умида Ниязова
Eltuz.com

Тағин ўқинг
31 январ 2023
Ўзбекистонни тузган оила мансуби¸ олим ва Туркистоннинг сўнгги жадиди профессор Темур Хўжа Германиянинг Мюнхен шаҳрида ғарбий европадаги ўзбек дипломатлари ...
10 апрел 2021
8 апрель куни Effekt.uz журналисти Элёр Тожибоев Сурхондарё вилояти Денов тумани ИИБ мулозимлари томонидан ўзи яшайдиган хонадондан мажбуран олиб кетилди. ...
13 апрел 2020
13 апрель соат 06:00 дан бошлаб Наманган шаҳри ва Учқўрғон тумани ҳудудида транспорт ва фуқароларнинг ҳаракатланиши бутунлай тўхтатилади. Истисно ...
8 декабр 2020
Навоий вилоятининг Хатирчи туманида жасади 6 ноябрь куни катта ариқдан топилган 55 яшар фермер Музаффар Муҳаммадиевнинг яқинлари у туман ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...