Асосий мавзулар
5 сентябр 2017

Масжидда бурни қонаганнинг барчаси Маҳдийми?

Самарқандлик икки ака-ука ҳақида эшитгандим. Ҳужра кўрган, исломий даъвоси кучли йигитлар эди. Тақдир тақозоси билан улар Суриядаги жангарилар сафига қўшилиб бир бирига қараб ўқ отишди.

Ака ИШИД сафига, ука эса Ал Қаеда тармоғининг бўлаги бўлган Жабҳатул Нусрага бориб қўшилди. Бу ака-укалар ҳозир тирикми ë йўқми, билмайман. Билганим шуки, минглаб ўзбеклар тентираб, Сурия ва Ироқ ҳудудларига бориб қолишган. Замбарак еми бўлган ватандошлар тақдирини ўйлаб мана буларни ëздим.

1979-йилнинг ноябрида 500 кишилик салафийлар гуруҳи ўзини «Маҳдий» деб атаган салафий Мухаммад Ал Қахтани исмли шайх бошчилигида Маккадаги «Масжид Ал Ҳарам» масжидини қуролли ҳужум билан босиб олиб, 6 мингга яқин кишини гаровга олди.

Жангарилар ўзларини «Маҳдийнинг аскарларимиз» деб атадилар. Саудия ҳукуматидан «Маҳдий»га бош эгишни, Америка ва Европа давлатларига нефт сотмасликни талаб қилишди.

Ҳукумат буни бажармади. Салафийлар ва Сауд аскарлари ўртасида 10 кун давомида қақшатгич жанглар давом этди. Сўнг Сауд хукумати Франциядан ёрдам сўради.

Француз спецнази 4 кунда Масжид Ал Ҳарамни террорчилардан тозалаб ташлади, 50-60 га яқин жангари тириклайин қўлга тушди. Осмондан бирор ёрдам келмади. Муҳаммад Ал Қахтанийнинг сўзлари ёлғон экани аён бўлди.

500дан ортиқ киши (жангарилар ва аскарлар) халок бўлди. Тирик қолган жангарилар кейинроқ катта майдонда чопилди.

Мен ўз йўлбошчисини «Маҳдий экани»га ишониб, кўкдан мўъжиза кутган салафийларнинг ўшандаги аҳволини тасаввур қиляпман…

Бугун ҳам «Аллоҳнинг шариатини тиклаймиз, Ҳалифалик қурамиз» деган хомҳаёл билан Ироққа кетган минглаб ўзбек жангариларининг Тал Афар шаҳри ертўлаларида ўз ўлимини кутиб яшаётган оилалари ҳам бугун 1979 йили катта майдонда чопилган жангариларнинг аҳволида.

На кўкдан, Абраҳанинг аскарини йўқ қилган қушлар, тош ташлаб, Ироқ аскарларини йўқ қилди, на осмондан фаришталар оқ отларда келди…

Бугун ўлим кутаётган ўзбекларни оилалари билан Ироққа, – «Исломий гўзал ҳаётга» чақирган араблар ташлаб қочишди. Ортга йўл йўқ, жангарилар қатл этилиши аниқ, лекин уларнинг болаларида нима айб?

Жангариларнинг бизга кераги йўқдир, лекин отасининг аҳмоқлиги туфайли Ироқ ертўласида ётган ўзбек болаларини сақлаб қолишнинг иложи бормикан?

Бахром Рахмон
Ўш. Қирғизистон
Eltuz.com

Тағин ўқинг
19 сентябр 2016
Шавкат Мирзиёевнинг давлат тепасига келиши ортидан одамлар халқ оғзаки ижоди шаклида видео, ҳажвий суратлар билан бирга шеърлар ҳам ёза ...
10 феврал 2020
Қозоғистоннинг Жамбул вилоятида 7 февраль куни юз берган ​этник можарода 10 киши ўлди. Бу ҳақда Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги ...
18 май 2021
Самарқандда «Дамас» автомобили ҳайдовчиси ИИБ ходимининг ўтиш йўлини тўсиб тўхтаган, давлат рақами 828 VSS бўлган машинасига сигнал бергани учун ...
29 апрел 2017
24 апрел куни Тошкент шаҳар ҳокими топшириғига кўра тузилган комиссия пойтахтдаги «Like Bar» ёшлар ҳордиқ чиқариш клубига борди. «Like ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...