Cатира
20 феврал 2018

Аҳмадбой: «Мен ҳеч қачон халқни алдамаганман, бировнинг ҳақини емаганман»

Фирибгарликда айбланаётган чинозлик тадбиркор, 40 ёшли Аҳмад Турсунбоев ва унинг шерикларига 16 февраль куни жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судида сўнгги сўзни айтиш имкони берилди.

«Мен фуқароларни алдамаганман. Одамлар ўз хоҳишлари билан пулларни олиб келган. Мен деҳқончилик, қассоблик ва чорва билан шуғулланганман. Мен ҳеч қачон халқни алдамаганман, бировнинг ҳақини емаганман. Шу ёшимгача ҳеч қачон инсонларни алдамаганман», деди Аҳмадбой суддаги сўнгги сўзида.

Ижтимоий тармоқдаги аксарият юзерлар пулига куйганлардан ҳам кўра Аҳмадбойни кўпроқ ёқлашмоқда.

«Қайсидир оч мешқорин амалдорлар пулни ўғирлаш мақсадида Аҳмадни синдиришди, лекин номардлар билишмидики бировнинг ҳақи буюрмаслигини, ўзига бўлмаса-да, бола-чақасидан тешиб чиқишини! Аҳмадбойга тегиш керакмасди, қанча бечораларга ёрдам берган, халқнинг дуосини олиш ҳамманиям қўлидан келмайди…», дея ёзди фейсбук юзери Наргиза Исмоилова.

Изоҳлар ичида ҳатто «Аҳмадбойни аслида молия вазири қилиш керак эди», деган фикрлар ҳам бор.

«Молодец, Аҳмад ака, одамлар ўзи очкўз ва аҳмоқ бўлса, ундан фақатгина унумли фойдаланиш керак», дея фикр билдирди Гулчеҳра Пардаева исмли юзер.

Лекин ҳаммаям Аҳмадбойни оқлаётгани йўқ.

«Нимага алдамайди? Ғирт муттаҳам, унинг пулини бунга – уникини бунга берса? Ҳақиқий мошенник, фуфложник. Бунақа эшшакларни 50 йилга қамаш керак, шундайлар камайиши учун», дея фикр билдирди фейсбукда Санжар Қосимов.

Чиноз «Авто Ҳамкор» ширкати раҳбари Аҳмад Турсунбоев устидан Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 165-моддаси (товламачилик), 168-моддаси (фирибгарлик) ва 170-моддаси (алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан мулкий зарар етказиш)бўйича жиноят иши очилган.

Шунингдек, Турсунбоев 177-модда – валютани қонунга хилоф равишда олиш ва 178-модда – чет эл валютасини яшириш бўйича ҳам айбланмоқда.

Молиявий пирамида яратганликда айбланаётган Аҳмадбой 2016 йилнинг июнь ойи ўрталарида қамалган, унинг уйидан 13 миллиард сўм ва 12 миллион АҚШ доллари чиққан эди.

Миллионлардан навбатдаги молиявий пирамидани яратган Аҳмадбойни рассом Кирпи бегуноҳ бир фаришта тимсолида акс эттирди.

Рассом Кирпи
Eltuz.com

Тағин ўқинг
28 феврал 2020
Ëзувчи Леонид Соловьёвнинг «Осойишталикни бузувчи» китоби қаҳрамони Насриддин Бухоро амири ва унинг муллаларини танқид қилади.  Бунга жавобан амир Насриддинни ...
18 декабр 2015
Малоҳат Эшонқулова мустақил журналист, Eltuz.com Жиззахлик қонун идоралари ходимлари, хусусан «Дўстлик» туман ИИБ катта терговчи Ориф Анорбоев Ўктам Пардаевга ...
30 сентябр 2015
Кеча мажбурий пахта терими жумладан болалар эксплуатацияси авж олган Хоразм вилоятига рейдга чиққан ҳуқуқ ҳимоячилари Елена Урлаева ва Малоҳат ...
Блоглар
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...